RU

Последние новости

"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини трансфер қилишга яқин Новости

"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини трансфер қилишга яқин

"Барселона" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Ферран Торреснинг трансфери борасидаги ишларни давом эттирмоқда.

Каталония матбуоти хабарига кўра, клуб спорт директори Матеу Алемани айни дамда Манчестерда бўлиб турибди ва у "Сити" билан Торреснинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.

Футболчининг ўзи ҳам "Барса"га ўтишни хоҳламоқда. Катта эҳтимол билан клуб уни сотиб олиш шарти билан ижарага олади.

Ферран бош мураббийи Пеп Гвардиолага жамоадан кетишни истаётганини айтиб ўтган. Мутахассис эса унинг истагини ерда қолдирмаган.

Трансфер қишда амалга ошиши кутилмоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика