"Барселона" Малкомнинг нархини маълум қилди
24 апр 2019 21:11
Новости
"Барселона" Малкомнинг нархини маълум қилди
Ярим ҳимоячи Малком мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин.
Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда. Каталонияликлар 22 ёшли хавбекни сотишга тайёр. Агар сотиб олмоқчи бўлган жамоа 41 млн. евро тўласа, Малкомни қўйиб юборади, дейилади клуб расмий сайтида. "Барселона" бразилиялик футболчини айнан 41 миллион евро эвазига Франциянинг "Бордо" клубидан харид қилган эди.
Малком ёзда жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Унинг агенти аллақачаон футболчининг хизматини Европа клубларига таклиф қилган. Ҳозирча 22 ёшли ярим ҳимоячига "Арсенал", "Рома", "Интер", "Милан", "Тоттенхэм" ва "Эвертон" каби жамоалар ва Хитой клубидан қизиқиш бўлмоқда. Маълумот учун, Малком жорий мавсум 12 ўйинда 1 та гол урди ва 2 марта голли пас муаллифига айланди.

Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии