"Барселона" Левандовски учун икки йиллик шартнома таклиф қилди
05 апр 2022 17:38
Новости
"Барселона" Левандовски учун икки йиллик шартнома таклиф қилди
"Барселона" "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскига бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома таклиф қилди.
Каталония клуби "Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салаҳ билан музокараларни давом эттиришни рад этди.
Шундай экан, "Барселона" Левандовскини иқтисодий яхшироқ ва ишончлироқ вариант сифатида кўрмоқда. Улар Польша терма жамоаси ўйинчисига 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишди. "Кўк-анорранглилар"да уни яна 12 ойга узайтириш имконияти ҳам бўлади.
Томонларнинг яқин ҳафталарда келишувга эришиши номаълум, битим кўпроқ "Бавария" томонидан сўраладиган маблағга боғлиқ бўлади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии