RU

Последние новости

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  146 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  3 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

"Барселона" "Кордоба" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди Новости

"Барселона" "Кордоба" дарвозасига жавобсиз бешта гол урди

Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган "Барселона" – "Кордоба" учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 2-дақиқасида Педро ҳисобни очди. Ўнг қанотдан Ракитич жарима майдони ичига оширди, Педро Родригес биринчи ҳаракат билан рақибни чалғитди, иккинчи ҳаракати билан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди - 1:0.

11-дақиқада Хорди Альба чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни орқароқда турган Суаресга оширди. Луис йиқилиб тушаётиб дарвозага зарба берди, тўп бироз ноаниқ кетди.

19-дақиқада меҳмонларнинг илк хавфли вазияти кузатилди. Набил Гилас рақибларнинг хатосидан сўнг тўп билан олға интилди. Маскеранони ортда қолдира олган футболчи дарвозага зарба берди, тўп тўрга ташқи томондан тегди.

26-дақиқада Браво сал қолса рақибларга гол совға қилиши мумкин эди. "Кордоба" футболчиси тўпни жарима майдонига узатди, ҳеч қандай хавфли вазият эмасди. Бироқ Клаудио тўпни қабул қилишда нўноқ ҳаракат қилиб уни қўлидан чиқариб юборди. Дарвозабон ёнида ҳеч ким йўқлиги голни олдини олди.

39-дақиқада энди меҳмонлар посбони Хуан Карлос ишончсиз ўйнади. Месси жарима майдони ичида боши билан дарвозага зарба бермоқчи бўлди, бироқ "Кордоба" посбони ўзини қўлга олиб тўпни уриб юборди.

44-дақиқада Альба чап қанотдан олдинга ўтиб ҳимоячидан ўтиб кетиб ўткир бурчакдан дарвозага зарба берди, Хуан Карлос оёқлари билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Дастлабки бўлим 1:0 ҳисобида якунига етди.

48-дақиқада Месси майдон марказида тўпни қабул қилиб олиб тўпни жарима майдони ичига олиб борди, унинг чап оёғи билан берган зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.

53-дақиқада Суарес Испания чемпионатидаги илк голини урди! Лионель Месси тўпни Иниестага оширди, Андрес Педрога, у эса Суаресга тўпни ташлади. Луис иккинчи ҳаракати билан Хуан Карлосни доғда қолдирди - 2:0.

Учрашувда хавфли вазиятлар жуда кам содир бўлмоқда.

80-дақиқада Хави жарима майдонига тўпни узатди, Пике 6 метрлардан боши билан Хуан Карлос қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 3:0.

82-дақиқада Хави Эрнандес ўнг бурчакдан тўпни 11 метрли жарима майдонига узатди, Фаусто Росси тўпни тўғри Мессига қайтарди, Лионель ўнг оёғи билан 12 метрдан тўққизлликка жойлади - 4:0!

90-дақиқада Альбанинг пасидан сўнг ҳимоячи тўпни қайтарди, Месси тўпни тўхтатиб ўнг оёғи билан дарвозага йўллади - 5:0.

Барселона – Кордоба 5:0

20 декабрь, 20.00, «Камп Ноу»
Голлар:
Педро 2, - 1:0 (Ракитич). Суарес 53, - 2:0 (Педро). Пике 80, - 3:0 (Хави). Месси 82, - 4:0. Месси 90+1, - 5:0.
Барселона
– Браво, Пике, Монтойя, Альба, Педро, Бускетс, Иньеста (Рафинья, 76), Маскерано, Ракитич (Хави, 65), Суарес, Месси.
Кордоба – Хуан Карлос, Дейвид, Пантич, Лопес (Пинильос, 60), Креспо, Экенг, Лусо (Фаусто Росси, 71), Гарсия (Лопес Сильва, 76), Картабия, Кампабадаль, Гилас.
Огоҳлантиришлар: Серхио Бускетс 66
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика