“Барселона” форварди “Марсель”га ўтишга яқин
20 июн 2021 19:45
Новости
“Барселона” форварди “Марсель”га ўтишга яқин
Каталонияликлар ҳужумчиси Конрад де ла Фуэнте тез орада “Марсель” аъзосига айланади.
Marca манбасига кўра, 19 ёшли футболчи 5 млн евро эвазига трансфер қилинади. Шунингдек, “Барселона” америкалик футболчининг кейинги сотувидан 50 фоиз қўшимча маблағга ҳам эга бўлади.
Де ла Фуэнте ўтган мавсум “Барса”нинг асосий жамоасида 3 ўйинда қатнашиб, умумий 36 дақиқани майдонда ўтказди. Ўринбосарлар таркибида эса у 22 баҳсда 6+4 натижага эришган.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии