RU

Последние новости

06:30Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Реал Мадрид" - "Бавария" 2:1   0 03:20Томас Тухель: "Футбол қоидаларининг очиқчасига бузилиши"  22 03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  19 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим", - деди"  29 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  47 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  41 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  390 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  2 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  9 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17

"Барселона" Фатини 100 миллион еврога сотмади Новости

"Барселона" Фатини 100 миллион еврога сотмади

Хабарга кўра, "Барселона" ҳужумчи Ансу Фати борасида катта таклиф олган.

Бу ҳақда президент Жозеп Бартомеу клуб раҳбарияти йиғилишида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, клублардан бири футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилган. Аммо, у дарҳол 17 ёшли ўйинчи сотилмаслигини айтган.

Фати "Барселона" академиясига 2012 йилда "Севилья" ёшлар жамоасидан келган. У "кўк-анор ранглилар" сафидаги дебютини 2019 йил августида ўтказган.

Асли келиб чиқиши Гвинеядан бўлган испаниялик бу мавсум барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Форварднинг шартномаси 2022 йил июль ойига қадар амал қилади ва томонлар шартномани яна икки мавсумга узайтиришлари мумкин, чунки бу бўйича алоҳида банд бор.

Transfermarkt футболчининг нархини 36 миллион еврога баҳоламоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика