"Барселона" директори Мессининг келажаги ҳақида гапирди
05 дек 2020 22:57
Новости
"Барселона" директори Мессининг келажаги ҳақида гапирди
"Барселона" директори Гильермо Амор жамоа сардори Лионель Мессининг келажаги ҳақида фикр юритди.
"Месси "Барселона"га кўп нарса берди, клуб эса Мессига. Умид қиламанки, у фаолиятини шу ерда якунлайди. Лео бу бўйича ўзи бир қарорга келиши лозим. Унинг шартнома муддати тугаб бормоқда, аммо биз барибир уни "Барселона" футболчиси деб ҳисоблаймиз", – дея Аморнинг сўзларини келтирмоқда Marca.

Мессининг "Барса" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда аргентиналик клубни тарк этишга ҳаракат қилганди.
Месси учун даъвогарлар "Манчестер Сити" ва ПСЖ саналади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Комментарии