RU

"Барселона" Депайга имконият бермоқчи Новости

"Барселона" Депайга имконият бермоқчи

Сўнгги пайтларда ҳужумчи Мемфис Депайнинг "Барселона"ни тарк этиши мумкинлиги қизғин муҳокама қилинмоқда.

Турли миш-мишларга кўра, нидерландиялик футболчининг сотилиши орқали клуб раҳбарияти молиявий тарафдан яхшиланишни мақсад қилган.

Бироқ эндиликда каталонияликлар ушбу фикрдан воз кечишди. Маълум бўлишича, "Барселона" клубга янги ҳужумчи таклиф қилиш борасидаги муваффақиятсиз уринишлар натижасида Депайга имконият беришга қарор қилган.

Шу тариқа мураббийлар штаби футболчига умид қилишда давом этади. Каталонияликлар Депайнинг яна оптимал формасига қайтишига ва жамоага фойдаси тегишига ишонишади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика