RU

Последние новости

21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  141 21:05Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 3:1 (матнли трансляция)  18 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  0 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  14 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

"Барселона" - "Челси" (превью) Новости

"Барселона" - "Челси" (превью)

Бугун тунда "Барселона" ҳамда "Челси" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Лондондаги илк учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди. "Камп Ноу"да ўтадиган баҳсга оид маълумотларни шу ерда билиб олишингиз мумкин.

Қизиқ
- Бу икки жамоа ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 13та баҳсидан фақат биттасида 0:0 ҳисоби қайд этилган
- Месси "Челси" дарвозасига биринчи голини жорий йил, Лондондаги баҳсда урди
- "Барселона" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги сўнгги 6та ўйиннинг 1тасида ғалабага эришди


Тахминий таркиблар
"Барселона": Тер Штеген, Роберто, Пике, Юмтити, Альба, Паулиньо, Ракитич, Бускетс, Гомеш, Месси, Суарес.
Майдонга туша олмайди: Денис Суарес (жароҳат)
Сўроқ остида: Андрес Иньеста


"Челси": Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэхилл, Мозес, Фабрегас, Канте, Алонсо, Виллиан, Мората, Азар.
Майдонга туша олмайди: Давид Луис (жароҳат), Баркли (жароҳат)
Сўроқ остида: Рюдигер


Учрашувни қаерда томоша қилиш мумкин
Матч ТВ, Матч ТВ! Футбол 1, Футбол ТВ

Сўнгги ҳафтадаги ўйини
"Малага" - "Барселона" 0:2
"Челси" - "Кристал Пэлас" 2:1

Сўнгги олтита ўйиндаги натижаси
"Барселона": ҒҒДҒДҒ
"Челси": ҒММДҒҒ
(Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият)

Эрнесто Вальверде ("Барселона" бош мураббийи):
Биринчи учрашувда "Челси"нинг кучини кўрдик. Илк баҳсдаги натижа биз учун яхши, бироқ ўз услубимизда ўйнашда давом этишимиз керак. "Челси" ҳар онда гол уриши мумкин. Улар турли услублардан фойдаланишга уста, Лондонда буни гувоҳи бўлдик. "Аристократлар" ҳимояга ўтишса, уларни ёриб ўтиш жуда қийин. "Челси" қарши ҳужумда ҳам кучли. Биз эътиборли бўлишимиз керак.


Антонио Конте ("Челси" бош мураббийи):

Биринчи баҳсда ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин кўрсатдик, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши деярли идеал ўйнадик. Айни дамдаги натижа "Барселона"га устунлик беради. Уларнинг услубини биламиз ва биз бунга қаршилик қилиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. Ҳозир биз учун оғир дамдир, лекин аҳил бўлиб, боримизни беришимиз лозим.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика