"Барселона" бугун Куман бўйича қарорини эълон қилиши мумкин
30 сен 2021 07:27
Новости
"Барселона" бугун Куман бўйича қарорини эълон қилиши мумкин
Бугун "Барселона" бош мураббийи Рональд Куманнинг истеъфоси эълон қилиниши мумкин.
Лекин, клуб Лиссабондаги шармандали мағлубиятдан сўнг (0:3) қизиққонлик билан қарор чиқармоқчи эмас.
Маълум бўлишича, "Барселона" президенти Жоан Лапорта мағлубиятдан сўнг футболчиларнинг кийиниш хонасига кирган ва уларни қўллаб-қувватлаган.
Бугун кун давомида Куманнинг клубдаги келажаги бўйича қарор эълон қилиниши кутилмоқда.
Комментарии