"Барселона" "Боруссия"га Дембеленинг трансфери учун қўшимча пул тўлайди
15 фев 2021 18:00
Новости
"Барселона" "Боруссия"га Дембеленинг трансфери учун қўшимча пул тўлайди
"Барселона" Дортмунднинг "Боруссия" клубига вингур Усмон Дембеленинг трансфери учун 5 миллион евро тўлайди.
Битимда ёзилганидек, "арилар" ушбу маблағни франциялик футболчи Каталония клубида 100та ўйин ўтказганидан сўнг олишади.
Ла Лига 23-тур доирасидаги "Алавес" (5:1)га қарши ўйин футболчи учун "Барселона" либосида юзинчиси бўлди.
Каталонияликлар 2017 йилнинг августида Дембеле билан 135 миллион евро эвазига шартнома имзолашган эди. 23 ёшли ўйинчи жорий мавсум барча мусобақаларда 26та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии