RU

Последние новости

15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  0 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  0 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  4 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  8 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7

"Барселона" бўлими: Иван Ракитичнинг Голливудча ҳикояси Новости

"Барселона" бўлими: Иван Ракитичнинг Голливудча ҳикояси

"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич турмуш ўртоғи Ракель Маури билан қандай танишгани ҳақидаги қизиқарли ҳикояни айтиб берди.

Воқеа 2011 йилда содир бўлган. Ўшанда 21 ёшда эдим. Самолётимиз Испанияга тунги 10ларда қўнди. Сўнгги тўрт йилни Германиядаги "Шальке"да ўтказди ва кейинги тонг "Севилья" мен билан шартнома имзолашни режалаштирган эди. Мен қилишим керак бўлган ягона иш - тиббий кўрикдан ўтиш ва ҳужжатларга қўл қўйиш эди.

Акам Деян мен билан бирга келганди. Меҳмонхонага бориб, клуб вакиллари билан тушлик қилдик. Тушликдан сўнг қандайдир сабаб туфайли асабийлашдим. Бу кеча ухлай олмаслигимни тушунардим. Шу сабабли акамга ичишни таклиф қилдим: "Юринг, ичамиз, кейин эса ухлаймиз".

Бу сўзларим ҳаётимни ўзгартириб юборди.

Чунки меҳмонхона барида ишлайдиган аёл... Вау. Бу ҳаммаси секинлаштирилган кадрда содир бўладиган фильмнинг бир қисмига ўхшарди. У жуда гўзал эди.

Ўзимга шундай дедим: "Окей, Севилья. Вау. Бу жой менга ёқди".

Аммо "Hola" сўзидан бошқа унга ҳеч нарса дея олмасдим, чунки испан тилини билмасдим. Мен немис, инглиз, итальян, француз ва серб-хорват тилларида гаплаша олардим. Аммо испанчада эмас.

Шу сабабли биз акам билан унинг телефони бошқа Европа клубининг қўнғироқларидан "портлаб" кетмагунча бар олдида суҳбатлашиб ўтирдик. Улар Севильяда эканлигимизни билишарди ва бизга самолёт юборишни таклиф қилишди.

"Севилья" билан расмий келишув йўқ эди. Испанияга кўчиб ўтиш мен учун катта қадам ва балки, таваккал ҳам бўлган. Янги мамлакат, янги тил. Ҳеч кимни танимасдим.

Акам сўради: "Нима қилмоқчисан?"

Мен эса шундай жавоб бердим: "Ммм..."Севилья" президентига "ҳа" деб қўйдим. Сўзларим ҳар қандай имзодан муҳимроқ".

У жавоб қайтарди: "Яхши, унга шундай деб қўяман".

Кейин бар томонни кўрсатиб, шундай дедим: "Официант қизни кўряпсизми? "Севилья"да ўйнаб, ўша қизга уйланмоқчиман".

Акам менга қараб кулиб қўйди: "Окей, нима десанг шу". У мени ҳазиллашяпти деб ўйлади.

Официант қиз олдимизга келиб, ичимликни ичиб бўлганимизни сўради.


Ҳикоянинг давоми "Барселона" махсус бўлимида.

"Барселона" махсус бўлими.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика