RU

Последние новости

02:53Европа лигаси. Шомуродов захирадан тушиб гол урган ўйинда "Рома"дан ишончли ғалаба  3 01:50Месси ЖЧ-2026да ўйнайдими? Скалони жавоб берди  0 01:19Неймар собиқ жамоасига қайтаётганини эълон қилди  0 01:00Европа лигаси. Сўнгги тур ўйинларидан онлайн ҳисоб  10 00:49"Ал Ҳилол" Неймарнинг ўрнига "Реал" футболчисини олиб келмоқчи  0 00:34Невилл "Арсенал"дагиларнинг ҳакамни танқид қилиши ҳақида: "Ижтимоий тармоқлар бизнинг вақтларда бўлмасди"  1 00:14Саудия Арабистони. Роналду 921-голини урган ўйинда "Ал Насср"да қийин ғалаба  14 23:23"Сўғдиёна" учинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлуб бўлди  2 23:11"Барселона" футболчиси: "Ўғлим "Реал" мухлиси эди"  6 22:462024 йилда трансферлар учун қайси давлат клублари қанча ишлатди?  1 22:11"Тоттенхэм" 60 миллионлик трансферни амалга оширишга яқин  2 21:54Рой Кин: "Рэшфорд уялиши керак"  0 21:31Мората Туркия чемпионатига йўл олмоқда!  3 20:52Расман: ПСЖ футболчиси Моуринью жамоасига ўтди  0 20:28ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1

"Барселона" — "Бавария". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди Новости

"Барселона" — "Бавария". Сайтимиз ходимлари учрашув натижасини тахмин қилишди

Бугун Европа Чемпионлар Лигасининг навбатдаги ярим финалчиси номига аниқлик киритилади. Сайтимиз ходимлари "Барселона" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасидаги ажойиб тўқнашув натижасини тахмин қилиб кўришди.

Нарзулла Сайдуллаев — "Championat.asia" жамоасининг майдондаги сардори

Бугун финалдан олдинги финални кўрамиз. Менимча, ушбу жуфтликда ғолиб бўлган жамоа якунда чемпион бўлади. "Барселона"нинг ўйини тўлиғича Мессига боғлиқ. Мессининг ўйини чиқса, исталган рақиб мағлуб этилади. Буни олдинги ўйинда ҳам кўрдик. Бироқ рақиб "Бавария" ва бугун Мессининг ўйини чиқмаслик эҳтимоли катта. "Бавария" бу мавсум ЕЧЛда 8та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлди. Ушбу жамоалар ўртасидаги охирги 4та ўйиннинг 3тасида "Барселона" мағлуб бўлган экан. Тахминим Левандовски гол уради ва "Бавария" кейинги босқичга чиқади.

Азиз Нурий — АГМК жамоаси мухлисларининг севимли журналисти

Тан олиш керак, бугунги кунда "Бавария" топ-чемпионатларда энг яхши ўйин кўрсатиб турган жамоа ҳисобланади. Кўпчилик мутахассислар немисларга турнир фаворити сифатида қарашяпти. Агар Месси ёки Суарез ҳаммасини ҳал қилиб қўймаса, "Барселона"га қийин бўлади. Тахминим — 2:1, каталонияликлар фойдасига.

Алишер Холматов — каталон клуби ишқибози

Кўплаб мухлислар бу жамоалар финалда тўқнашишларини кутганди, аммо қурьанинг кўзи кўр. Бавария — ЕЧЛнинг жорий мавсуми учун асосий фаворит. Бу фикрга фақат "Барселона" ва "Ман Сити" ишқибозлари қўшилмаслиги мумкин. "Бавария" сўнгги ўйинларида рақибларига умуман имкон қолдирмаяпти. Бундан Кике Сетьен ҳам жуда ҳайро бўлса керак. Немис ишқибозлари "Барвария"нинг ярим финалга чиқишини тахмин қилишмоқда. Статистикага қарсак, "Бавария" охирги марта 7 декабрда мағлуб бўлганди, "Барселона" эса нотекис мавсум ўтказди. Левандовски сўнгги 44 ўйинида 53 гол, 8 та голли узатмани амалга оширди. Месси эса ўзининг охирги 43 ўйинида 31 гол, 25 ассистга муаллифлик қилди. Статистика "Бавария"нинг устунлигини кўрсатяпти. Аммо бунга мутлақо қўшилмайман, чунки мен "Барса" мухлисиман. "Кўк-анорранглилар"да дунёдаги бошқа ҳеч бир жамоада йўқ устунлик бор — Лео. У майдонда ҳамма нарса қилиши мумкин. Шунинг учун бугун сеҳр куни ва Месси "Барса"ни кейинги босқичга олиб чиқади. Ўйин голларга бой ва қизиқарли бўлади — 3:2.

Mes que un club!

Абдулазиз Искандаров  — шу ўзимизни Абдулазиз-да

Холис фикр билдирадиган бўлсам, айни пайтда "Бавария" "Барселона"дан бир бош устун. Лекин, икки жамоада ҳам ўйин тақдирини ҳал қиладиган футболчи бор. Левандовски ва Месси. Аммо, "Барселона" Сетьен билан узоққа бора олишига ишонмаяпман. Агарда мураббий факторини олиб ташласак Барселона ҳам майдондаги футболчиларни кучи ва даражаси билан "Бавария" тўсиғидан ўта олиши мумкин. 2015 йилги ЕЧЛда "Барселона" биринчи учрашувда Баварияни 3:0 ҳисобида таслим қилгани ёдимда. Ўшанда ҳам кўпчилик Луис Энрикега шубҳа билан қараганди. Лекин, жамоадаги барча нарсани остун-устун қилиб юборишга қодир Месси ўшанда сўнги дақиқаларда гол уриб кетган эди. Демак, бу учрашувда мухлислар Сетьенга эмас футболчиларга ишонишлари лозим. Барча нарса кайфиятга боғлиқ. Агарда Флик бошқарувидаги жамоага ҳужумлар қилишга ва ўз ўйинини ўтказишга йўл қўймаса,"Барселона" ўз услубида ўйинни назорат қилса, якунда натижа каталонияликлар томонда бўлади. Лекин, назарий жиҳатдан олиб қаралганда барибир кичик устунлик "Бавария" томонда бўлиб турибди. Таҳминим 3:1, "Бавария" фойдасига.

Нодирхўжа Юлдашев — "Championat.asia" жамоасининг хўжайини

"Бавария" фаворит бўлган ўйинда Месси ўз жамоасига ғалаба келтиради — 2:1.

Шерзод Нурматов — "Футбол ретро талқинда" рукнининг муаллифи

Месси бошчилигидаги "Барселона" Левандовски етакчилигидаги "Бавария"га қарши тўқнаш келади. Бу ўйинни бемалол "ЧЛ финали" деб айтса бўлаверади. Финал ўйини ҳам бугунги баҳсчалик қизиқ бўлишига ишонмайман. Тахминимча, Флик шогирдлари каталонларни 2:1 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиқадилар.

Фахриддин Рўзиев — ижобий хислатларини санасак, ҳеч тугамайдиган ажойиб инсон

Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар кўпинча фақат бир томон устунлигида кечади. Бугунги ўйин "Бавария"нинг ташаббуси остида ўтса керак. Тахминимча, немислар учрашувда ғалаба қозонишади — 2:0.

Жаҳонгир Файзуллаев — "снайпер"

Ёшлигимдан "Бавария"нинг ўйинларини кўриб келганман. Сабаби отам ушбу жамоанинг ашаддий мухлиси. Бугун ҳам мазкур учрашувни бирга кўрамиз. Ҳамда мюнхенликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабасини кутиб қоламиз. Лекин, тўп думалоқ, майдон текис.

Бу ерда яна бир қанча ходимларнинг фикрлари бўлиши мумкин эди. Аммо қолганлар "Атлетико"нинг мағлубиятидан кейин Алишер Остонов томонидан бўшатиб юборилди.

Қадрли мухлис, сиз ўйинда қандай натижа кутяпсиз?

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика