«Барселона» АПЛда ишлаётган бир йўлла тўрт нафар мураббийга қизиқмоқда
22 мар 10:47
Новости
«Барселона» АПЛда ишлаётган бир йўлла тўрт нафар мураббийга қизиқмоқда
«Барселона» Хавининг ўрнига янги мураббий излашда давом этмоқда.
Каталонияликлар ҳозирда асосий эътиборини АПЛ жамоаларининг мураббийларига қаратган. Испан клуби Пеп Гвардиола, Юрген Клопп, Микель Артета ва Андони Ираоли («Борнмут») каби мураббийларга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ ҳозирча ҳеч бир мураббий билан музокара олиб борилмаган. Бу ҳақида «Барселона» спорт директори Деку маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Хави жамоадан кетишини маълум қилганди. Бироқ бир неча кун аввал клуб президенти Лапорта жамоа ЭЧЛ ярим финалига йўл олган тақдирда Хавини жамоада олиб қолишга ҳаракат қилишини маълум қилганди.
Комментарии