RU

Последние новости

"Барса" президенти: "VAR адолатсиз ишлатилмоқда. Рестартдан сўнг кимнингдир фойдасига, кимнингдир зарарига қарорлар чиқарилмоқда" Новости

"Барса" президенти: "VAR адолатсиз ишлатилмоқда. Рестартдан сўнг кимнингдир фойдасига, кимнингдир зарарига қарорлар чиқарилмоқда"

"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу яна VAR ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Мен VAR тарафдаман. Олдин айтганимдек, ҳозир тизим адолатсиз ишламоқда. Рестартдан сўнг кимнингдир фойдасига, кимнингдир зарарига қарорлар чиқарилмоқда. Мен буни бутун дунёда кўрмоқдаман.

Бу танқид эмас, мен шунчаки VAR'нинг яхшироқ бўлишини хоҳлайман. Мен ҳали ҳам VAR'нинг тарафдориман, унинг ҳимоячисиман ва бу технология бизга ёрдам бериши мумкин.

Рубиалес менга қўнғироқ қилмади, аммо у ҳеч нарса демади. Мен у билан бу ҳақда гаплашдим ва у ҳам VAR'ни қўллаб-қувватлайди", - дейди Бартомеу.

Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика