"Барса" Араухога 5 млн евро маош таклиф қилди. МЮ ва "Ливерпуль" икки баробар кўпроқ тўлашга тайёр
24 мар 2022 23:12
Новости
"Барса" Араухога 5 млн евро маош таклиф қилди. МЮ ва "Ливерпуль" икки баробар кўпроқ тўлашга тайёр
Ҳимоячига гранд клублар қизиқиш билдиришмоқда.
"Барселона" клуби ўз ҳимоячиси Рональд Араухога йилига 5 млн евро маош беришга тайёр. Клуб ҳимоячи бу шартларга рози бўлишига ишонмоқда. Аммо "Барса" ва футболчи ўртасидаги музокаралар осон ўтмаяпти.
Рональд Араухога "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқишмоқда. Инглиз клублари футболчига "Барселона"га қараганда икки баробар кўп маош беришга тайёрлар. Футболчининг ўзи эса шартнома шартлари қониқтирса, "Барселона"да қолишга рози.
Эслатиб ўтамиз, Рональд Араухонинг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии