RU

Последние новости

12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  2 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  7 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  2 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  105 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  3 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  4 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  7 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  5

Баркамол авлод-2017. Футболда Қашқадарё чемпион Новости

Баркамол авлод-2017. Футболда Қашқадарё чемпион

Хабарингиз бор, Жиззах вилоятида “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур мусобақадан ўрин олган футбол бўйича мусобақа ўз поёнига етди.  

Нурали Султонов бошчилигидаги Қашқадарё жамоаси финалда Фарғоналикларга рўпара келишди.

Шиддатли баҳсда қашқадарё жамоаси сардори Ислом Кенжабоев  учрашувнинг 85-дақиқада бош ҳакам томонидан белгиланган пенальтни аъло даражада бажарди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Фарғоналиклар иккинчи бўлимда янги кучларни майдонга туширди ва натижада ўйиннинг қўшимча 90+4-дақиқасида воҳаликлар даврвозасига тўп киритиб мағлубиятдан қутилиб қолишди.  Шундай қилиб, ҳар икки жамоа кескин  курашларга бой бўлган финал учрашувида жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Омад лотореяси бўлган пенальтилар сериясида воҳалик футболчилар 5:3 ҳисобида устун келишди ва илк бор “Баркамол Авлод” спорт мусобақасининг футбол туридан мусобақа бош совринга эга чиқишди.

Мусобақанинг 3-ўринчи ўрин кечган Тошкент-Хоразм жамоалар ўртасидаги учрашувда 2:1 ҳисоби қайд этилди.

1-ўрин Қашқадарё
2-ўрин Фарғона
3-ўрин Тошкент
4-ўрин Хоразм  

Қашқадарё вилояти терма жамоаси таркиби:
Умиджон Эргашев, Ислом Кенжабоев,  Абубакр Турдиалиев, Шерзод Насруллаев, Сардоржон Абдуҳолиқов, Дилшод Саитов, Элшод Қодиров, Акмал Мозговой, Сардор Садуллаев, Ёдгор Назаров, Хусниддин Алиқулов, Наврўзжон Саидов, Мирзабек Жониқулов, Илхомжон Алижанов, Худоёрхон Сағдуллаев.
Жамоа мураббийи: Нурали Султонов.


Фахриддин Чориев.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика