RU

Последние новости

22:31Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  314 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

"Банияс" бош мураббийи ўйиндан олдин нималар деди? Новости

"Банияс" бош мураббийи ўйиндан олдин нималар деди?

Бугун ОЧЛ ўтиш босқичидан ўрин олган "Банияс" - "Насаф" баҳси бўлиб ўтади.

Тошкент вақти билан 21:15да бошланадиган учрашувда ким ғалаба қозонса, шу жамоа гуруҳ ўйинларига йўл олади. Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида "Банияс" бош мураббийи Даниэль Исаила қатнашиб, саволларга жавоб қайтарди. 

Руминиялик мураббий ўз фикрларини қуйидагича бошлади:

- Бу биз учун муҳим ўйин бўлади. Чунки ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишимиз фақат шу ўйинга боғлиқ. Чемпионлар лигасида иштирок доим илиқ ҳиссиёт беради. "Насаф" билан кечадиган баҳсда ўзимизни кўрсатиш учун бор имкониятни ишга соламиз. Мен ўз пайтида Руминия U-21 терма жамоасини бошқариб яхши натижаларга эришганман. Энди бўлса ОЧЛда ҳам ўзимни кўрсатишни хоҳлайман. Бу менга янги мотивация беради. 


- Рақиб ҳақида қандай фикрдасиз? 

- "Насаф"ни яхши ўрганишга ҳаракат қилдик. Уларга гол уриш бирмунча қийин деб ўйлайман, чунки жамоанинг ҳимоя чизиғи чакки эмас. Қолаверса рақибни ўрганиш жараёнида тезкор футболчилари борлигига гувоҳ бўлдик.


- Таркибда йўқотишлар борми?

- Бор. Асосий ҳимоячимиз Ҳуссайн Аббос жароҳат олган ва ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. У ҳимоячи бўлишига қарамай 12та гол урди. Лекин "Насаф" билан беллашувда бошқалар гол уради деб ўйлайман. Жамоа билан йиғилиб ҳаммасини муҳокама қилдик, йигитлар ўйинга тайёр.


- Сизнингча, "Насаф"нинг кучсиз томони нимада?

- Аввало мени ўз жамоамнинг ҳолати қизиқтиради. Афсуски, ҳозирги пайтда захирамиз кенг эмас. Гуруҳ босқичига чиқсак, қийналиб қолишимиз мумкин. Лекин унгача плей-оффдан ўтишни ҳал қилиш керак. Яна қайтариб айтаман, биз "Насаф"ни ҳурмат қиламиз, яхши жамоа, аммо Чемпионлар лигаси гуруҳ ўйинларига боришни орзу қиляпман.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика