RU

Последние новости

10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  2 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  1 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  1 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  7 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  1 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  8 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1 03:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Бёрнли" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" "Лидс"ни мағлубиятга учратди  10 02:30АПЛ. Кукурелья четлатилган ўйинда "Челси" "Фулхэм"га ютқазди. Семеньо "Борнмут" сафидаги сўнгги учрашувида қаҳрамонга айланди  1 02:25АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади  29 01:50Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди  31 00:50Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон - Ливан 3:2  4 00:48"Қизилқум" украиналик легионер билан шартнома имзолади  1 00:40Шоҳруз Норхонов расман "Қизилқум"да қолади  1

Баҳром Хакимов: "Рақибнинг биринчи голида ўйиндан ташқари ҳолат бордек кўринди" Новости

Баҳром Хакимов: "Рақибнинг биринчи голида ўйиндан ташқари ҳолат бордек кўринди"

Про-лига 3-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Истиқлол" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Хакимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

"Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоани қабул қилиб олганимга 10 кун бўлди. Бу муддат ичида барибир ўзгартириш киритиш қийин. Йигитлар бор кучлари билан ҳаракат қилишаяпти. Олдинги ўйин билан бугунги ўйинда фарқ сезилди. Футболчилар билан амалий ва назарий машғулотларни олиб бордик. Ўтган гал ҳам айтдим, таркиб мавсумга кеч йиғилган. Бугун йигитлар ёмон ўйнагани йўқ. Тажрибали Мансур Саидов ҳам ўйин давомида ўз иқтидорини намойиш этди. "Нефтчи"нинг кўрсатган ўйини ҳақида жамоа бош мураббийи ўз хулосасини чиқаради. Бизнинг жамоа кучайиб бориши учун вақт керак. Айни дамда "Ҳоким кубоги"да ўйнаган футболчилардан айримлари бошқа жамоаларга ўтиб кетишган. Йигитлар бугун ўйиндан олдин берилган кўрсатмаларни бажаришди. Фикримча бугунги ўйиндаги биринчи голда ўйиндан ташқари холат бор эди. Гол киритган эмас, рақибнинг ҳужумда олдинга ўтган яна бир футболчисида шундай ҳолат кўринди. Буни кўриб чиқяпмиз, балки тегишли тартибда биринчи гол юзасидан эътироз билан чиқармиз. 80-минутда Павел Смоляченкога нисбатан қўполлик ишлатилди. Шахсий фикрим, бу вазиятда пенальти белгиланиши керак эди. 

- Мўйдин Мамазулунов ва Хушнуд Бозоровлар кеч ўйинга қўшилганининг сабаби нима?

- Ҳужумчиларни майдонга туширишдан олдин ҳимояни ҳам ўйлаш керак. Гол ўтказиб юборилган вазиятларда қанот ҳимоячимизга нисбатан эътирозим бор. Барчага имконият бериб кўриб оламиз. Шундан келиб чиқиб уларнинг нимага қодир эканликлари бўйича хулоса қилсак бўлади. Футболчиларни машғулотда ўйиндаги каби кўриш қийин. 

- "Нефтчи" ҳақли ғалабага эришди деб ҳисоблайсизми?

- "Нефтчи" таркиби анча аввал йиғилган. Бизда яна такрорлайман, "Ҳоким кубоги"да ўйнаган кўп футболчилар кетиб қолишган. Ҳозир жамоамизда ўртада ўйнайдиган футболчига бўлган эҳтиёжимиз бор. Жавоҳир Расуловни мажбуран ҳимояга қўйяпмиз, у ҳам аслида марказий ҳимоячи эмас. 

- Ўтган йили таркибда ўйнаган Аҳрор Ўктамов ҳам навбатдаги ўйинларда майдонга тушиши мумкинми?

- Албатта барча футболчиларга имконият берамиз. Ўктамов ҳозирча менинг ўйин услубимда ўз ўрнини топиб олиши керак. Жавоҳир Расулов ўтган мавсумдаги жароҳати сабаб тўлиқ формада эмас. У ўйинлар давомида кучайиб боради.

- "Истиқлол" бош мураббийи сифатида иккита ўйин ўтказдингиз. Айни дамда сизни қайси чизиқлар хавотирга соляпти?

- Мени ҳужум чизиғимиз ташвишлантиряпти. Дарвоза чизиғимиз ёмон эмас, бугунги ўйинда кўплаб вазиятларда жамоамизни қутқарди.



Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика