RU

Последние новости

14:05"8 сония" қоидаси биринчи марта КЖЧда қўлланди  1 13:34"Биз у билан яна боғланамиз". Мареска Мудрикнинг дисквалификациясига изоҳ берди  0 13:08Эрнан Креспо "Сан-Паулу" бошқарувига қайтди  0 12:40Қозоғистонлик депутат: "Қозоғистон ўз камчиликлари устида ишлаши ва бошқаларнинг муваффақиятидан сабаб изламаслиги керак"  1 12:14Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига киришмоқда  1 11:48ЎзФҲМ "Андижон" – "Қизилқум" ўйинида юзага келган баҳсли вазият бўйича изоҳ берди  13 11:10Шомуродов Туркия клубининг таклифини қабул қилдими?  21 10:47Алонсо собиқ шогирдини “Реал“га олиб келиши мумкин  9 10:20МЮ ўз футболчисини “Реал“га таклиф қилди  3 09:52Мбаппе касалхонадан чиқди  1 09:25ЦСКАнинг янги бош мураббийи ким бўлиши маълум  5 09:10Суперлига. "Сўғдиёна" Дориевнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди, "Қизилқум" эса сафарда "Андижон" билан дуранг ўйнади  1 08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  8 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  9 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  21

Баҳром Норсафаров: Хитойга келаси йилги ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун келдик Новости

Баҳром Норсафаров: Хитойга келаси йилги ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун келдик

Хитойнинг Нанкин шаҳрида эртага, 15 октябрь куни 19 ёшгача бўлган аёллар ўртасида Осиё чемпионати старт олади.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Носафаров мусобақадан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида қатнашиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мазкур турнирда иккита Осиё чемпиони (Ш.Корея U-16 ва Япония U-19) иштирок этаётганини тушунамиз ва улар кучли эканини биламиз. Аммо биз Хитойга келаси йили бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун келдик. Хитойга қарши илк ўйин қийин кечиши табиий. Рақибни ҳар томонлама ўрганиб, АҚШ, Япония ва Эронга қарши ўйинларини таҳлил қилдик”, – деди Баҳром Норсафаров.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар термаси “А” гуруҳида Хитойдан ташқари Таиланд ва Шимолий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, гуруҳ босқичида 1–2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ярим финалга чиқади. Осиё чемпионати якунида 1–3 ўринларни эгаллаган терма жамоалар эса 2018 йили Францияда бўлиб ўтадиган 20 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланма олади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика