RU

Последние новости

15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  26 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  35 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18

Баҳром Норсафаров: "Менинг фикримча, бундай мусобақаларга тажрибали ҳакамларни қўйиш керак" Новости

Баҳром Норсафаров: "Менинг фикримча, бундай мусобақаларга тажрибали ҳакамларни қўйиш керак"

Токио-2020 олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Иордания учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Аззериди Чи иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин биз учун оғир бўлди. Аммо биз янада кучлироқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Терма жамоамиз ҳали ёш. Камчиликларимизни таҳлил қилиб, хатоларимизни тўғирлашга интиламиз.

Бугунги ўйинда футболчиларимиз кўп хатоларга йўл қўйишди. Бу хатоларни устида ишлаймиз. Баъзи вазиятларда омад ҳам кулиб боқмаганини таъкидлаш зарур. Биринчи бўлимда тўп дарвоза тўсинига тегмай, гол бўлганида ўйин бошқача кечарди. Бу таркиб энди миллий терма жамоага айланади. Аёллар ўртасидаги Осиё Кубогига тайёргарлик кўрамиз. Бу таркибга кирмай қолган бошқа футболчиларни ҳам кўриб чиқамиз", - деди Иордания терма жамоаси бош мураббийи.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳром Норсафаров қатнашди.

"Вьетнамга қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин бугунги учрашувда ғалаба қозониш биз учун муҳим эди. Терма жамоамиз футболчилари борларини бериб ҳаракат қилишди. Жуда кўплаб вазиятларни юзага келтирдик, аммо фақат иккитасидан фойдаланишга муваффақ бўлдик. Иккинчи бўлимда биринчисига қараганда яхшироқ ўйнадик. Босим натижасида рақибни қийнаб қўйишга эришдик. Бугунги учрашувда ҳакам иккита вазиятда яққол пенальтини бермади. Аввалги учрашувда ҳам ўйинимизни бошқариб борган ҳакам хатоларга йўл қўйганди. Менинг фикримча, бундай мусобақаларга тажрибали ҳакамларни қўйиш керак. Энди Гонконгга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз", - деди Баҳром Норсафаров.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика