RU

Последние новости

16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  1 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  2 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  3 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5

Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Қўқон-1912" (1:2) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни яхши бошладик, футболчиларимиз кўрсатмаларни бажаришди. Биринчи гол урилгандан кейин жамоамизда озгина бўшашиш кўринди. Босим камайиб қолди ва тайм ўрталарига келиб "Шўртан" устунликни қўлга ола бошлади. Рақибда ҳам вазиятлар бўлди. Қарши ҳужумда иккинчи голни урганимиздан кейин яна бўшашиб қолдик. Ҳисоб 2:0 бўлгач футболчилар буёғига ҳисобни сақлаб қолиш ҳақида ўйлай бошлашди. Натижада гол ўтказиб юбордик. Агар вазиятлар бўйича олиб қарасак, "Шўртан" ҳисобни тенглаштириб қолмай ҳатто ютиб кетиши ҳам мумкин эди. Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Бу ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман.

- "Шўртан" жамоасини ўйиндан олдин таҳлил қилганда кўпроқ нима эътиборингизни тортди?

- Ғузорликлар тўп билан яхши муомала қилади, футболчилари тўпни яхши ушлайди. Аввалги мураббийда ҳам шундай эди, ҳозир ҳам шундай. Қолаверса таркибда Тимур Мамасиддиқов бор, у жуда тезкор ва яхши футболчи.

- "Шўртан"дан бориб қўшилган Жасур Холтўраев жамоагиз ўйинини кучайтира олдими?

- Жасур жуда меҳнаткаш футболчи. Ҳимоячиларни тинч қўймайдиган ҳужумчи. Унда кўп вазиятлар бўляпти. Жасур ҳозирча учта гол урди ва ўйлайманки, унинг голлари кўп бўлади.

- Матбуот анжуманларида "Ҳозир гапирсак баҳонага ўхшаб қолади" деган гапни кўп ишлатяпсиз.

- Футболчи пайтимда, мураббийлик фаолиятимда кетма-кет юта олмаслик серияси бўлмаган. 7-8та турдан бери фақат ютқаздик. Хатоларнинг кўпи бир хил. Хатоларни айтамиз, ўйинга келганда яна такрорланади. Шунинг учун ҳам ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти дедим. Кўп гапирмасдан ишлашга ҳаракат қиляпмиз.

- Шу ўйинлар оралиғида раҳбарият томонидан сизга нисбатан "Бу сен учун охирги имконият" деган гап бўлдими?

- Йўқ. Раҳбарият ишонишда давом этяпти ва биз ҳам шунга яраша қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Кубокни қўшиб ҳисоблаганда 10та учрашувда юта олмадик, лекин раҳбарият ҳеч бир ўйиндан олдин бу охирги имконият демади. Насиб қилса ҳали ўзимизни кўрсатиб, жамоани юқорига кўтарамиз. Биз мақсад сари ҳаракат қиляпмиз. Ишқибозларни тўғри тушунамиз. Клубимиз раҳбариятига эса раҳмат айтаман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика