RU

Последние новости

17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  4 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  6 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  2 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бугун очко олишимиз жуда муҳим эди. Чунки турнир жадвалидаги ўрнимиз умуман бизни қониқтирмаётганди. Лекин буни уддалай олмадик. Йигитлар қаттиқ ҳаракат қилишди. Уларга бугунги ўйин учун катта раҳмат айтаман. Улар борини бериб майдонда ҳаракат қилишди. Жамоаларнинг ўз турнирлари бор дейишади-ку, ҳозирги замонавий футболда сифатли футболчилар ўйинни ҳам ҳал қилишлари мумкин. Бугун биз буни амалда кўрдик. Дориевни бутун Ўзбекистон гапирмоқда. Айнан шу футболчи сабабли биринчи бўлимни ютқаздик деб ўйлайман. 

Меҳмонда ўйнаётган жамоа учун биринчи бўлимдаги иккита гол жуда катта зарба. Лекин шунга қарамай иккинчи бўлимда ташаббус биз томонда бўлди. Тўғри, қарши ҳужумларда "Сўғдиёна"да ҳам яхши вазиятлар юзага келди. Биз ҳужумга ўтиб, рақиб жарима майдончаси атрофига борганимизда футболчиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти. Ўйин бўйича ҳеч кимга эътирозимиз йўқ. "Сўғдиёна"ни табриклайман. Озми кўпми, бугун бизни трибуналарда қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат айтаман", - деди Баҳром Ҳайдаров.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика