RU

Последние новости

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб ҳам, биз ҳам ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб ҳам, биз ҳам ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Турон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.



Ўйин ҳақида

- "Сурхон" мухлисларини узоқ кутилган ғалаба билан табриклайман. Бугун турнир жадвалида ёнма-ён турган жамоалар тўқнаш келишди. Бу каби ўйинлар қийин кечади. Улар ҳам, биз ҳам ютқазишга ҳаққимиз йўқ эди. Шу сабабли ҳар икки жамоа майдонда борини бериб ҳаракат қилди.

Биринчи бўлимда бир оз ташаббусга эга бўлиб тургандик. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа гол уриш учун ўйнади. Шуни ҳисобига ҳар икки жамоада очиқ худудлар ва голли вазиятларга юзага кела бошлади. Бу каби ўйинларда имкониятдан фойдаланган жамоа ютиб кетади. Омад бизга кулиб боқди. Эҳтиёткорликни йўқотишга ҳаққимиз йўқ, сўнги дақиқаларда рақиб ҳисобни тенглаштириб қўйиши мумкин эди.

- "Сурхон" ҳужумкор руҳда ўйнаётган бўлса голлар сони кам. Бу борада иш олиб борилаяптими?

- Алоҳида ҳар бир холат бўйича ишлаймиз. Машғулотларда гол киритиш бўйича турли услубларни синовдан ўтказамиз. Ўйинга чиққан футболчи руҳий жиҳатдан тайёр бўлиши керак. Машғулотда 5 та вазиятдан 5 та гол урса, ўйинда ура олмаяпти. Таркибимизда Суперлига тажрибасига эга футболчилар кам. Лекин қувонтирган жиҳати ҳар бир майдонга чиққан футболчи борини бериб ҳаракат қилаяпти. Кейинги ўйинларда ҳам мақсадимиз йўлида ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика