RU

Последние новости

13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  2 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  3 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   9 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  12 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  21 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8 08:12ЖЧ-2026 саралаш. Шимолий Америка қитъасидан ЖЧга йўлланама олган терма жамаолар номи маълум  1

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин тенг курашлар остида ўтди" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин тенг курашлар остида ўтди"

Про-лиганинг 15-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Тенг курашлар остида ўйин ўтди. Ҳаво иссиқ бўлишига қарамасдан ҳар икки жамоа вакиллари майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Голли вазиятлар ҳар икки томонда ҳам бўлди, бу борада бизнинг омадимиз келди. Футболчилар, мухлисларимизни жамоа ғалабаси билан табриклайман.

- Раҳбарият сизга қандай вазифалар қўйди?

- Бизда сўнги турлардаги қониқарсиз натижалар сабаб бир оз ўзгаришлар бўлди. Мени бош мураббий сифатида тайинланганим кичик ўзгариш холос. Аввалги бош мураббий Муҳсин Низомиддинов ҳам мураббийлар штаби таркибида ишламоқда. Мақсад ўзгармади, биз Суперлига йўлланмаси учун ҳаракатдамиз.

- Муҳсин Низомиддинов қандай лавозимда қолди?

- У киши ҳозир клуб спорт директори лавозимида ишламоқда.

- Жамоа сардори Бобуржон Акбаров бошқа жамоага кўчиб ўтишига сабаб нима?

- Бу футболда учраб турадиган жараён. Биз ҳам футболчи бўлганмиз. Ҳар бир футболчида шунақа вазият бўлиб туради.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика