RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди” Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”

Суперлига 7-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Хоразм" (1:0) баҳс якунланганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Аввалги учрашувларда "Хоразм" тўпни жуда яхши назорат қила олишини кўрсатган эди. Жамоада жуда маҳоратли футболчилар йиғилган. Бундай рақибга қарши қийин учрашув бўлиши аниқ эди. Шу сабабли, биз кўпроқ қарши ҳужумларга асосланган ўйин режасини танлаган эдик. Рақиб хатосидан фойдаланиб, гол ура олдик. Рақиб эса ўз вазиятларидан фойдалана олмади. Бугун бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди", - дея фикр билдирди Баҳром Ҳайдаров бугунги учрашув ҳақида.


- Танаффусда футболчиларга нималар дедингиз? Сабаби жамоангиз иккинчи бўлимни жуда яхши бошлади...

- Биз ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг, рақибимиз янада кўпроқ куч билан ҳужумга ўта бошлади. Биз эса йигитларга юқорироқ позицияларда рақибни кутиб олишимиз кераклигини айтдим. Айрим бир вазиятларда режаларимиз иш берди, аммо жамоамиз ҳали ёш. Таркибимизда Суперлигада эндигина дебют қилаётган футболчилар бор. Ҳаттоки Шота Суперлигада энди дебют қилди. Бешимов ва Кондратюк каби футболчиларга бироз ишонч етишмаяпти, аммо уларнинг меҳнати мана шундай натижаларга эришяпмиз. 

- Бугун Шота Газава яна майдонга қайтди. Газаванинг бугунги ўйини ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Шота бугун жамоага анча фойда келтирди. Таянч ярим ҳимоячи позициясида етишмовчилик бор эди, аммо у ҳали жисмоний жиҳатдан тўлиқ тайёр эмас эди.



- Иккинчи бўлимда Шаҳзод Бешимов бироз ёлғизланиб қолгандек. Унинг ёнига яна бир ҳужумкор футболчини майдонга туширсангиз бўлмасмиди? 

- Биз Егор Кондратюкни захирага олмоқчи эдик. Сабаби, у бироз чарчаб қолди ва ўзи ҳам шуни айтди. Егор бугунги ўйинга бироз тайёр эмас эди. Рақиб ҳаво орқали ўйнашни бошлагани сабабли Жасур Ёқубовни майдонга туширишга мажбур бўлдик. 

- Иқбол Маликжонов учта ўйинга четлатилди. Сизнинг фикрингизча футболчига жуда ҳам қаттиқ жазо қўлланилмадими?

-  Маликжонов Бизнинг футболчимиз бўлгани туфайли енгилроқ жазо кутган эдик, албатта. Бироқ сўнгги иккита четлатишда ўзимизнинг айбимиз бор. Шу сабабли ҳеч қандай эътироз билдира олмайммз. 

- Жамоангиз қизил карточкалар бўйича етакчи бўлиб турибди. Футболчиларга имкон қадар қизил карточкадан қочиш кераклигини айтганмисиз?

- Футболда кичик деталлар ҳам катта роль ўйнайди. Биз ҳар бир эпизодларга тайёргарлик кўрганмиз. Ҳар бир мажлисимизда ушбу ҳақда гаплашганмиз. “Сурхон”га қарши кечган ўйиндан олдинги назарий машғулотда фақатгина карточкалар мавзусини кўтарган эдик. Футболчиларимиз ҳали ёш ва рақиб провокациясига учиши мумкин. Ғофуровдан ташқари қолган барча четлатишлар атайлаб қилинмаган эди.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика