Баҳром Ҳакимов: "Шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик"
12 сен 2015 20:54
Новости
Баҳром Ҳакимов: "Шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ўйин услубини ўрганиб чиққандик"
- Авваламбор, «Динамо» жамоасини мана шундай шиддатли ва жуда асабий ўйинда тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Уйимиздаги сўнгги ўйинда «Шўртан» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнаганимиздан сўнг бугун ҳам футболчилар ғалабани қўлдан бой бермаслик учун катта босим остида тўп суришди. Шукурки, якунда ўзимиз учун жуда муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. Жамоам ўйинидан қониқдим.
- «Навбаҳор» жамоасини мағлуб этишда шогирдингиз Бахтиёр Ашурматовнинг имкониятларини билишингиз сизга қўл келдими?
- Биласизми, ушбу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда икки ҳафта вақт бор эди. Ушбу муддат давомида Наманган жамоасининг сўнгги ўйинларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, шунга яраша тайёргарлик кўрган эдик. Шу жумладан шогирдим Бахтиёр Ашурматовнинг ҳам қандай ўйин услубида тўп суришини ўргангандик. Ўтган ҳафта «Шўртан» билан назорат баҳси ўтказганимиз ҳам ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришимизни таъминлади.
- Сўнгги ўйинлар пайтида жуда асабийлашаяпсиз. Ўйин борасида нимадан қониқмаяпсиз?
- Ҳар ўйинда устунлик қилиб, вазиятлар яратаётган бўлсакда жуда катта босим остида тўп сураётгандекмиз. Натижада футболчилар асабларини жиловламай ҳакам томонидан жазоланмоқдалар. Қатор сариқ карточкалар эса муҳим ўйинларда асосий футболчиларимизсиз қолишимизга сабаб бўлмоқда. Бу борада футболчилар билан иш олиб борамиз.
Комментарии