RU

Последние новости

17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  0 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  2 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  1 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  3 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1

Баҳром Ҳакимов: "Олтинга тенг очкони қўлга киритдик" Новости

Баҳром Ҳакимов: "Олтинга тенг очкони қўлга киритдик"

"Динамо" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Баҳром Ҳакимов иштирок этди.

"Бугун "Бунёдкор" биздан кўра яхшироқ ўйин намойиш этди. Буни тан оламан. Бу табиий ҳол, сабаби жамоа бир неча йиллардан буён шаклланиб келмоқда, таркибга истаган футболчини жалб эта олади. Биз олтинга тенг бўлган очкони қўлга киритдик. Мухлисларимиз бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилишди. Агар бирозгина омадимиз бўлганида 3 очко олган бўлардик. Ҳимояда ўйнаганимиз рост. Агар худо хоҳласа олий лигада қолсак мавсумлар оралиғида яхши жамоа шакллантира оламиз", - дейди Баҳром Ҳакимов.

"Биз жуда тез ҳисобни очдик. Агар бироз кечроқ гол урганимизда балки ҳисобни сақлаб қолган бўлармидик. Ўйиннинг бошидан ҳимоявий ўйнаш жуда оғир. Таркибимиздаги Илҳом Юнусов, Артём Филипосян, Камолиддин Мурзоев каби футболчилар биринчи даврада деярли ўйнашмаганди".

"Дилшод Шарофетдинов "Сўғдиёна" билан баҳсда жароҳат олганди. Умид қиламизки у кейинги баҳсда сафга қайтади. Кейинги ўйинларга ҳам шундай тайёрланамиз, сабаби бизда орқага йўл йўқ", - дейди Ҳакимов.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика