RU

Последние новости

21:00Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  58 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  1 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  393 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  35 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  18 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1

Баҳром Абдураҳимов: "АГМК нафақат жамоа, балки аҳил коллектив каби бирлашган ҳолда, чинакам оила сифатида шаклланмоқда" Новости

Баҳром Абдураҳимов: "АГМК нафақат жамоа, балки аҳил коллектив каби бирлашган ҳолда, чинакам оила сифатида шаклланмоқда"

"Пахтакор"дан трансфер қилинган тажрибали ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов клуб матбуот хизматига интервью берди ва бир қатор мавзулар бўйича ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор"дан АГМКга ўтиш тарихи қисқа. Мени жамоада кўрмоқчи бўлган бош мураббий Миржалол Қосимовнинг таклифига биноан келдим. Очиғи, бу таклиф ва қизиқишдан хурсандман. Буёғига Миржалол Қўшоқовичнинг ишончларини оқлаш ва АГМКга нафим тегиши учун бор кучимни ишга соламан. АГМКдаги кўплаб футболчилар билан танишлигим ва аввал бошқа жамоаларда бирга тўп тепганимиз учун бир-биримизни биламиз. Шу боисдан ўзаро чиқишиб кетиш, майдонда тил топишиш осон кечмоқда. Қисқа қилиб айтганда, зўр боллар йиғилган. Улар нафақат кучли футболчи, балки яхши инсон ҳам. Мураббийлар штаби зўр коллективни йиғишни уддасидан чиқишган. Қачонки муҳит аъло бўлса, шунда иш унумдорлиги ошади, натижа бўлади. Ўйлайманки, АГМК билан янги мавсумда белгиланган вазифа - ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қодир. Худо хоҳласа бу вазифани амалга ошириб, олмалиқлик мухлисларни хурсанд қиламиз. 

Мавсумнинг илк ўйинида ғалабани нишонлашни уддасидан чиқолмадик. Бироз омад етишмади. Худо хоҳласа Жиззахда "Сўғдиёна"га қарши муносиб ўйин кўрсатиб, мавсумдаги илк ғалабани меҳмонда нишонлашга ҳаракат қиламиз. Шу орқали илк ўйиндаги дурангни келгуси учрашувдаги ғалаба билан қопламоқчимиз. "Сўғдиёна"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. 

Елкамда турган масъулиятни ҳис қилиб турибман. Жорий йилги мавсумда мураббийлар штаби, раҳбарият ва мухлислар ишончини оқлашга бор кучимни сарфлайман. АГМКга ўтганимдан хурсандман ва йил сўнггида бутун олмалиқлик ишқибозлар ҳам жамоа натижаларидан қувонишлари учун йил давомида меҳнат қиламиз. АГМК нафақат шунчаки бир жамоа, балки аҳил коллектив каби бирлашган ҳолда, чинакам оила сифатида шаклланмоқда", - дея ўз фикрларини билдирди Баҳром Абдураҳимов.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика