Баҳриддин Ваҳобов: «Андижон» жуда яхши шаклланибди»
16 мая 2016 08:29
Новости
Баҳриддин Ваҳобов: «Андижон» жуда яхши шаклланибди»
Айтиш керакки, тажрибали форвард мазкур учрашувда ўз активига битта гол ёздириб қўйди.
- Очиғини айтганда, жуда қийин ўйин бўлди. Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, бунга жуда қийин эришдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалабани кўзлаб, жон-жаҳди билан ўйнади. Шу боис баҳс кескин курашларга бой тарзда ўтди. «Қизилқум»га ғалаба жуда муҳим эди. Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг Ҳамид ака Актамовнинг кайфияти тушкун эди. Мазкур ғалаба у кишига муносиб совға бўлди.
- «Андижон» жуда яхши шаклланибди. Бунда табиийки, Бахтиёр Ашурматовнинг қўли борлиги сезилиб турибди. Тўғриси, улардан бунчалик жиддий қаршилик кутмагандим. Ўйлайманки, андижонликлар учун ҳали ҳаммаси олдинда. Уларнинг кейинги учрашувларида омад ёр бўлишини тилаб қоламан - дейди Ваҳобов.
- Жароҳатим бўлсада майдонга тушиб, жамоамга фойда келтириш учу астойдил харакат қилдим. Бутун ўйин давомида оғриқ билан ўйнаш, ҳар қандай футболчига қийинчилик туғдиради, - дейди Ваҳобов.
«Андижон» матбуот хизмати.
Комментарии