Баҳрайн Аднан Ҳамадни ишдан бўшатди
18 ноя 2014 09:32
Новости
Баҳрайн Аднан Ҳамадни ишдан бўшатди
Осиё Кубоги-2015га оз фурсат қолган бир пайтда Баҳрайн терма жамоаси бош мураббийи Аднан Ҳамад ўз лавозимидан бўшатилди.
Бу ҳақда euronews.com хабар тарқатди.
Саудия Арабистонида давом этаётган Форс Кўрфази кубогини омадсиз тарзда бошлагани учун Баҳрайн ФФ тезкор йиғилиш ўтказди. Унда бош мураббий Аднан Ҳамадни истъефога чиқариш ҳақида қарор қабул қилинди. Терма жамоани ушбу мусоабқа охиригача маҳаллий мураббий Маржан Эйд бошқаради.
Форс Кўрфази кубогининг илк турида Яман билан дуранг ўйнаган (0:0) Баҳрайн иккинчи турда Саудия Арабистонига мағлуб бўлди (0:3).
Эслатиб ўтамиз, 2004 йил қитъанинг энг яхши мураббийи бўлган Ҳамад шу йилниг август ойида Баҳрайн терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган эди.
Баҳрайн 2015 йилги Осиё Кубоги финал босқичида "C" гуруҳида Эрон, БАА ва Қатар терма жамоалари билан кураш олиб боради.

championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии