RU

Последние новости

02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  1 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  4 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  17 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  60 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  533 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари Новости

"Баҳона топиш эмас, майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак". АГМК сардорининг дербидан олдинги фикрлари

Олмалиқнинг АГМК жамоаси бугун ОЧЛ гуруҳ босқичида иккинчи ўйинини ўтказади.

Вакилларимизга Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол" рақиблик қилади. Ушбу учрашувдан олдин айни пайтда Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳрида бўлиб турган мухбиримиз АГМК жамоаси сардори Санжар Турсуновдан кичик интервью олди. 

- "Истиқлол" билан ўйиндан нималар кутмоқдасиз?

- Қийин ўйин бўлиши кутилмоқда. Зеро "Истиқлол" ҳам осонликча мағлуб бўладиган жамоа эмас. Ўтган турда бунга ҳамма гувоҳ бўлди. Гуруҳдаги қийин учрашувлардан бири, десам муболаға бўлмайди. Улар ҳам биздан очко олишга ҳаракат қилади. Чунки рақиб биз каби илк бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Мен кутаётган нарса шубҳасиз жамоамнинг ғалабаси.

- Ҳар уч кунда ўйин ўтказиш қанчалик оғир?

- Ҳар уч кунда учрашув ўтказиш нафақат бизга, балки бошқа жамоаларга ҳам мураккаблик туғдиради. Ички чемпионатимизда ҳар 7 ёки 5 кунда ўйинда қатнашишга ўрганиб қолганмиз. Ҳозирги вақтдаги жамоаларнинг жисмоний ҳолати ва баҳсдан кейин қай даражада тиклана олиши муҳим аҳамият касб этади. Рақибларимиз ҳам биз каби ҳолатда. Шундай экан баҳона топмаймиз. Майдонга чиқиш ва ғалаба қозониш керак, холос. 

- Ар Риёддаги ташкилотчилик ҳақида фикрларингиз қандай?

- Ташкилотчилик кўнгилдагидек. Араб мамлакатларида ўйинга тайёргарлик, ташкилотчилик яхши бўлган. Шундай шароитлар Ўзбекистонда бўлишини ҳам истайман. Боиси бизда бундай ташкилотчилик йўқ десам ҳам бўлади. 

- Ўтган турда "Ал Ҳилол" дарвозасини ишғол қилган 36 ёшлик Зафар Полвоновнинг ҳаракатларига қандай баҳо берган бўлардингиз?

- Зафар 36 ёшда урган голини 37, 38 ёшда ҳам уришини тилаб қоламан. Унга омад ёр бўлсин. Умид қиламанки, бу унинг охирги голи эмас. Ёш мен учун ҳеч қандай рол ўйнамайди. Майдонга чиққандан сўнг ёшга қаралмайди. Мен ҳеч қачон ёшга эмас ўйинига қарайман. 

АГМК мухлисларидан бизни қўллаб-қувватлаб дуода бўлишларини сўраб қоламан. Барча мураббийлар штаби, футболчилар, клубдаги ходимлар билан биргаликда ишқибозларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Ҳозирда дунёдаги пандемия вазият туфайли Саудияда ўйнашимизга тўғри келмоқда. Фақат яхши кунларда эмас ёмон кунларда ҳам олқишлашларини сўрар эдим. Футболда ҳар ҳил вазият бўлади. Ҳали ҳеч қайси жамоа фақат ғалабага эришавермаган. Орада мағлубиятлар ҳам бўлган. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда биз билан қалбан бўлса ҳам бирга бўлишсин. 

Жаҳонгир Файзуллаев, Саудия Арабистони, Ар Риёд шаҳридан championat.asia учун маҳсус

Рейтинг: +36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика