RU

Последние новости

19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан" 2:1 (матнли трансляция)  5 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  126

Баҳодир Шамсиддинов: "Нефтчи"да икки нафар иқтидорли дарвозабон бор" Новости

Баҳодир Шамсиддинов: "Нефтчи"да икки нафар иқтидорли дарвозабон бор"

Куни кеча “Нефтчи” жамоасининг дарвозабонлар мураббийи Баҳодир Шамсиддиновдан клуб расмий сайти учун интервью олдик.

Хабарингиз бор, Шамсиддинов яқинда дарвозабонлар мураббийлари учун ўтказилган ўқув-семинарида иштирок этди. Мураббий биз билан Тошкентдаги семинар таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Ўқув-семинар жараёнлари икки босқичдан иборат бўлди. Назарий дарслар пойтахтимиздаги “Рамада” меҳмонхонасида бўлиб ўтган бўлса, иккинчи босқич амалий бўлиб ЎФФнинг суний қопламали майдони олиб борилди, - деб гап бошлади Баходир Шамсиддинов. – Ўқув курсларига ОФК инструктори Жалол Маҳмуд бошчилик қилди. Унга хамюртимиз Шавкат Имомов ассистент бўлди. Жалол Маҳмуд биз учун бегона шахс эмас. Ёдингиз бўлса, Маҳмуд ўз вақтида ОЧЛ доирасидаги ўйинларда “Нефтчи”га қарши ўйнаган эди. Шунингдек, у Эрон МТЖнинг собиқ посбони ҳам ҳисобланади.

- Айни пайтда ихтиёрингизда 2 дарвозабон Ўткир Юсупов ва Абдумавлон Абдужалилов бор. Улардан қайси бири бу йил “Нефтчи” дарвозасини қўриқлайди?
- Биринчи галда, иқтидорли посбонларимиз борлигини айтиб ўтишим керак. Аммо улардан қайси бири бу йил асосий бўлиши ҳақидаги саволингизни очиқ қолдираман. Ҳозир Абдумавлон Қатардаги турнирда иштирок этмоқда. Аввал у қайтсин, Ўткир билан машғулотларда синаб кўрамиз. Ҳаммаси мавсум бошлангунча ҳал бўлади. Ким кучли бўлса, ўша асосий посбон бўлади, - деб фикрларини якунлади “Нефтчи” дарвозабонлар мураббийи.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика