RU

Последние новости

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  10 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  5 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  10 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

Баҳодир Пардаев: “Пахтакор” сафида чемпион бўлишни истайман” Новости

Баҳодир Пардаев: “Пахтакор” сафида чемпион бўлишни истайман”

Бугун “Пахтакор” стадионида клубга янги келиб қўшилган ҳужумчи Баҳодир Пардаевни таништирув маросими бўлиб ўтди.
Ушбу маросимда футболчидан ташқари клуб спорт директори Григорий Цейтлин, Бош директор Рустам Кўпайсинов ҳам иштирок этишди.

Кириш сўзини клуб бош директори Рустам Кўпайсинов бошлаб берди:



“Баҳодирни анчадан бери кузатиб келаётгандик. Мана, ҳозирга келиб уни жамоага таклиф қилиш имконияти пайдо бўлди. Энди у жамоамиз сафида тўп суради”.

Григорий Цейтлин: “Бундай вақтда нафақат “Пахтакор”, балки ҳар бир жамоа ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олишга ҳаракат қилади. Ҳужум чизиғимизда рақобат камлиги сабабли Пардаевни таклиф қилдик. Умид қиламанки, у олдинги чизиқдаги рақобатни кучайтиради. Унинг ёрдами тегади деб ўйлайман”.

“Махситалиев, Ҳакимов, Фомин ва Юсуповларнинг доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари учун уларни ижарага бердик. Биз уларни янги жамоалари сафида неча дақиқа ҳаракат қилаётганларини ҳам кузатиб турамиз. Уларни тўлиғича қўйиб юборганимиз йўқ”.


Шундан сўнг “Пахтакор”нинг янги футболчиси Баҳодир Пардаев ўз фикрларини билдириб ўтди:
“Авваламбор Ассалому алайкум. Жамоага қўшилишдан мақсадим “Пахтакор” билан чемпион бўлиш, насиб қилса, келаси йили клуб сафида Чемпионлар Лигасида иштирок этиб, ўз голларим билан жамоага фойда келтиришдир.

-“Пахтакор” сафига қай тариқа келиб қўшилдингиз? Одатда, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўртасидаги трансферлар бир томонлама амалга ошириларди...

-   Оддий (кулади)

-   Жамоага эркин агент сифатида ўтдингизми ёки жамоа сиз учун пул тўладими?
-   Бу саволга спорт ишлари директори жавоб бергани маъқул.

Григорий Цейтлин: “Бу клубимизнинг ички сиёсати ҳисобланади. “Бунёдкор” билан келишувга эришдик. Баҳодир тўлиғича жамоамиз аъзоси ҳисобланади. Қолгани эса клубимизнинг сири”.

-   Баҳодир, 8-турдан сўнг ”Бунёдкор” сафида кўринмай қолгандингиз...
-   Майдонга тушмаган бўлсам ҳам жамоа билан бирга эдим. Машғулотларда қатнашиб келдим.

-   Яқинда Осиё ўйинлари бошланади. Жамоадан кўпгина футболчилар терма жамоага жалб қилинади...
Г.Цейтлин: “Биласизми, бу саволни биз 2-3 ойдан бери ўйламоқдамиз. Осиё ўйинлари вақтида биз учта ўйин ўтказишимиз зарур. Улардан бири “Локомотив”га қарши бўлиб ўтади. Ушбу ўйиннинг аҳамиятини биласиз. Шу сабабли, биз ПФЛ билан бу борада келишувга эришмоқчимиз. Ёки қўл остимиздаги футболчилар билан бир амаллаймиз.
 
-   Куни кеча “Локомотив” ўз сафига бир қанча таниқли футболчиларни қўшиб олганини маълум қилди. Жамоангизнинг иккинчи даврада “Локомотив” билан рақобатлаша олишиги кўзингиз етадими?
-   Ҳа, бундан хабарим бор. Лекин футболда номлар кўп нарсани ҳал қилмайди. Барчаси майдонда ҳал бўлади.


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика