RU

Последние новости

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  9 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Баҳодир Иброҳимов хотира турнири. “Бунёдкор” - чемпион! Новости

Баҳодир Иброҳимов хотира турнири. “Бунёдкор” - чемпион!

Тошкентда “Пахтакор” футбол клуби ҳамда ЎФФ ҳамкорлигида таниқли футболчи, спорт устаси Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнир бугун ниҳоясига етди.

2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида бўлиб ўтган мазкур мусобақада “Бунёдкор” тарбияланувчилари пенальтилар сериясида “Пахтакор” устидан зафар қучиб, биринчи ўринни қўлга киритишди. Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Шундан сўнг жамоалар пенальтилар сериясига таклиф этилди. Лотереялар баҳсида эса омад “бунёдкорчилар”га кулиб боқди. Улар 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учинни ўринни Бекободнинг “Металлург” жамоаси тарбияланувчилари қўлга киритишди. Бекободликлар “Андижон” жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Турнирнинг финал ҳамда 3-ўрин учун кечган баҳслари ЎФФ сунъий майдонида ўтказилди. Финал учрашуви якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар тегишли диплом, медаллар ва кубок билан тақдирланди.

Хотира турнири ёпилишида иштирок этиш учун бир қатор футбол фахрийлари, жумладан, Наримон Жалолов, Тўлаган Исоқов, Вилгельм Қаҳҳоров, Владимир Штерн, Вячеслав Солохо, Равшан Юнусов, Аҳрол Иноятов, Евгений Валицкий, Владимир Сафаров кабилар ташриф буюришди. Мусобақа якунида ҳар бир чизиқ бўйича энг яхшилар аниқланди.

“Энг яхши дарвозабон” - Аваз Ҳасанбоев (“Металлург”)
“Энг яхши ҳимоячи” - Маъруфжонов Сардор (“Андижон”)
“Энг яхши ярим ҳимоячи” - Холматов Диёр (“Пахтакор”)
“Энг яхши ҳужумчи” - Жўрақўзиев Отабек (“Бунёдкор”)
“Турнирнинг энг яхши футболчиси” - Чикризеев Игорь (“Пахтакор”)

З-ўрин учун баҳс. 25 август
“Металлург” - “Андижон” - 3:0

ФИНАЛ. 25 август
“Пахтакор” - “Бунёдкор-1” - 2:2 (п.б - 3:4)

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика