RU

Последние новости

01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  0 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  10 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   34 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  23 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  52 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  221 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15

Баҳодир Аҳмедов: "Қувайтга қарши учрашув биз учун финал бўлади" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Қувайтга қарши учрашув биз учун финал бўлади"

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов, жамоа Осиё чемпионатининг ярим финалида Эрондан йирик ҳисобда мағлубиятга учраганидан фожиа ясаш керак эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Учрашувдан сўнг, Аҳмедов журналистлар саволларига жавоб қайтарди. Ушбу саволлар ва терма жамоамизнинг бош мураббийи берган жавоблар қуйида келтирилган.

- Бугунги ўйинга қайдай таъриф бера оласиз?
- Бундай йирик ҳисобда мағлуб бўлиш жуда аламли. Лекин йигитларнинг ҳеч бирини ёмон ўйинда айблай олмайман. Бугун улар қўлдан келгунча ҳаракат қилишди. Ўйлашимча, нафақат Осиёнинг балким дунёнинг энг кучли терма жамоалари қаторига кирадиган Эронни мусобақада иштирок этаётган ҳеч қайси жамоа  бугун тўхтата олмасди.

- Жамоангизнинг мусобақадаги иштирокидан кўнглиз тўлдими?
- Умуман олганда, биз ёмон натижага эришганимиз йўқ. Осиёда камида тўртликка кирдик. Бундан ташқари бизни Қувайт билан бўлган учрашув кутиб турибди. Биз учун айнан шу баҳс финал даражасидаги ўйин бўлади. Ҳа, хайрон қолманг, гоҳо бази нарсаларга объектив қараш керак. Биз бугун Эронни юта олмасдик, бу нарса биринчи дақиқалардан яққол кўриниб қолди. Шу сабабдан, майдонга кўпроқ ёш ва тажрибасизроқ ўйинчиларни тушириб, уларга жуда катта тажриба мактабини ўтаб берадиган ўйинда синадик. Тўғри, биз 10та гол ўтказиб юборишни хоҳламаган эдик, аммо рақиб ўта кучли ўйин намойиш этди ва буни тан олиш керак. Бундан ташқари, асосий футзалчиларимизни биз Қувайт билан бўладиган ўйинга сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Қувайтни мағлубиятга учратсак, бу бронза медалларидан ташқари, Ўзбекистонга келаси Осиё чемпионатидан олдин жамоаларни саватларга тақсимланаётгани пайтида ҳам жуда катта фойда беради.

- Жамоангиз таркибида ёш футзалчилар кўплигига кўзимиз тушди. Мусобақага ёшлар билан келишдан нима мақсад кўзлаган эдингиз?
- Бу футзалчилар бизнинг келажагимиз. Уларни ҳозирдан бошлаб икки йилдан сўнг бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёрлаяпмиз. Айнан ўша мусобақага жиддий тарзда тайёргарлик кўрилиши керак, чунки 2 йилдан сўнг Осиё чемпионатининг ярим финалчилари қаторига кириш ва Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлиш, бизнинг асосий вазифаларимиздан бири.

- Қувайтга қарши қандай тайёргарлик кўрмоқчисиз?

- Эртага машғулот ўтказамиз. Хатоларимизни ўрганиб чиқиб, кейинги ўйинга жиддий эътибор қаратамиз. Биз 3-ўринни эгаллаб, Ўзбекистонга медал билан қайтамиз деб умид қиламан.

- Финалда қайси жамоа ютади деб ўйлайсиз?

- Башорат қилиш мураббийнинг иши эмас. Японияга ҳам Эронга ҳам финалда омад тилайман.  

Манба: www.ufa.uz.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика