RU

Последние новости

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  22 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Баҳодир Аҳмедов: “Энг муҳими Рустам Умаров ишончли ўйин намойиш этмоқда” Новости

Баҳодир Аҳмедов: “Энг муҳими Рустам Умаров ишончли ўйин намойиш этмоқда”

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё чемпионати плей – офф босқичида Ироқ терма жамоасини йирик (3:0) ҳисобида ғалаба қозониб Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати чиптасини қўлга киритди.

Биз терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи, собиқ футзалчи Баҳодир Аҳмедовдан ўйиндан сўнг интервью олдик.

-  Аввалам бор бугунги ғалаба ва ЖЧ йўлланмаси билан табриклайман. Ироқ терма жамоасига қарши ўйин ҳақида фикрларингиз.

-  Бугунги ғалаба ва Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан барчангизни терма жамоамизни қўллаб – қувватлаб турган мухлисларимизни табриклайман. Жуда ҳам оғир ўйин бўлди, бунинг учун футзалчиларимизга катта раҳмат. Бугун йигитларимиз сўнгги дақиқагача бор кучлари билан рақибга қаршилик кўрсатиб йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

-  Бугунги рақиб терма жамоаси ҳақида қандай фикр билдирасиз?
-  Ироқ терма жамоаси бизга қарши жуда кучли ўйин намойиш этишди. Мен уларга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан. Олдинда турган учрашувларда сўнгги бешинчи йўлланмани қўлга киритишсин.

-  Ярим финалда бизга Таиланд терма жамоаси рақиблик қилади. Ушбу ўйин олдидан қандай фикр билдирасиз?
-  Ушбу ўйинга бугундан бошлаб тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Эртага машғулотимиз бор, Таиланд терма жамоасини кучли ва заиф жойларини кўриб уларга яраша тайёргарлик кўрамиз.

-  Турнир бошланганидан бери Рустам Умаров ажойиб ўйин кўрсатиб термамизга муҳим бўлган ғалабаларга ўз ҳиссасини қўшди. Посбонимиз Умаров Осиё чемпионатининг “энг яхши дарвозабон” номинациясида ғолиб бўлиши мумкинми?

-  Мен бунга бир нарса дея олмайман. ОФК ва терма жамоалар мураббийлари ўртасида сўровнома ўтказилади, ушбу сўровномада ким ғолиб чиқса ўша терма жамоа посбони энг яхши бўлади. Биз учун энг муҳими Рустам Умаров айни дамда ишончли ўйин намойиш этмоқда.
 

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика