RU

Последние новости

01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  54 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  31 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  2 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  0 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  0 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  68

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун тунда юртимизга қайтиб келди.

Мундиал давомида мухлислар меҳрини қозона олган вакилларимиз гарчи нимчорак финалдан сўнг ортга қайтишган бўлсада, улар кўрсатган ўйин барчамизда илиқ таассурот қолдирди. Футзалчиларни ўйинларга тайёрлашда мураббийлар штабининг хизмати катта бўлди, десак муболаға бўлмайди. 2016 йил Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида ёрдамчи мураббий сифатида қатнашган Баҳодир Аҳмедов Литвадаги мусобақада бош мураббий сифатида шогирдларини бошлаб тушди. Бу ҳақида мураббийнинг фикрлари қуйидагича бўлди.

"Ёрдамчи сифатида менга осонроқ бўлганди, дея оламан. Бунда сиз бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда иш қиласиз. Бош мураббий ролида терма жамоада ишлаш катта масъулият ва ўзига яраша қийин. Буни Литвадаги Жаҳон чемпионатида ҳам билдим. Очиғи сўз билан таърифлаш қийин. Айни пайтда ҳиссиётлар ажойиб. Шундай бўлсада мухлислардан сўнгги ўйиндаги мағлубият учун узур сўрайман. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига имкониятни бой бердик. Бизнинг терма жамоа халқаро турнирларда ўйнай олишини кўрсатди. 

Бугунги авлодимиз билан келажакка умид ва ишонч билан қарашимиз мумкин. Жуда яхши ёш футзалчилар етишиб чиқмоқда. Кейинги йиғинларда уларни ҳам жалб қиламиз",- дейди Баҳодир Аҳмедов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика