RU

Последние новости

19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  181 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  21 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади Новости

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади

Хольгер Бадштубер 33 ёшида 13 йиллик профессионал футболчилик фаолиятини тугатганини эьлон қилди.

Терма жамоаси таркибида 2010 йилда Жанубий Африка Республикасида ўтказилган мундиалда 3-ўринни эгаллаган, Германия Бундеслигасида 6 бор зафар қучган. Футболчи бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди: 

"Барчаси учун миннатдорман. Ортга назар ташласам, муваффақиятли даврни кўраман". 

Марказий ҳимоячи позициясида тўп тепган футболчига бир пайтлар фавқулодда истеъдодли, деб баҳо беришганди. Бироқ унинг жароҳатга мойиллиги ҳам бор эди. Унинг ўзи бу борада: 

"Албатта, камроқ жиддий жароҳат олишни истаган бўлардим. Эришган ютуқларимиздан мамнунман", – деди.

Бадштубер 2009 йилда Мюнхенда профессионал фаолиятини бошлади ва унинг асосий қисмида "Бавария" клуби учун ҳаракат қилди. Ҳатто 2013 йилда собиқ жамоаси билан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди. У, шунингдек, "Шальке 04" ва "Штутгарт" жамоаларида ҳам ўйнади. Ҳимоячининг сўнгги клуби Швейцариянинг "Люцерн" клуби бўлди. 

Хольгер келажакдаги режаларига ҳам ойдинлик киритиб ўтган: 

"Мен отамнинг изини босган ҳолда мураббийлик фаолиятимни бошламоқчиман. Умид қиламанки, футболда яна узоқ муддат қоламан, фақат бошқа ролда".

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика