RU

Последние новости

00:53"Ювентус" АПЛдан италиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши деярли аниқ, аммо...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Унион"га жавобсиз 6та гол урди, "Байер"дан меҳмондаги ишончли ғалаба  1 00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  13 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  8 00:09"Лас-Палмас" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  14 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  8 23:47"Интер" — "Женоа". Димарко ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  9 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  2 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  4 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  16 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48

Бабаяннинг МТЖдаги статистикаси Новости

Бабаяннинг МТЖдаги статистикаси

Самвел Бабаян қўл остида Ўзбекистон терма жамоаси жами 24 учрашув ўтказди.


Бабаян 17 бор расмий ўйинда ва 7 маротаба ўртоқлик учрашувларида жамоани бошқариб тушди.
Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоаси билан расмий учрашувларда 11 бор ғалабага эришган, 1 маротаба дуранг ва 5 марта мағлубиятга учради.


Ўртоқлик ўйинларида 5 бор ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этилган.
Бабаян жами 24 учрашувдан 16 ғалаба, 2 дуранг ва 6 марта мағлубият аламини татиб кўрган.
Тўплар нисбати: 35-15.

ЎФФ Самвел Бабаянни истеъфога чиқариш тўғрисида баёнот берди

Бабаян бошчилигида терма жамоамиз ушбу ЖЧ саралаш босқичида ўтган сафарги натижадан ҳам паст кўрсаткич қайд этди.
Бу гал гуруҳда 6та жамоа иштирок этди ва жами 10 ўйин ўтказилди. ЖЧ-2014 саралаш босқичида 8 ўйинда 14 очко ишлагандик. Бабаян эса 10 учрашувдан 4тасида ғалаба қозонди, 1 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган ҳолда 13 очко жамғарилди.
Бу сафар нафақат кам очко жамғарилди, балки жуда кам гол урилди ва 3-ўрин ҳам бой берилди. Яъни жамоа плей-офф йўлланмасига ҳам илинмади.
Ўтган сафарги мундиал саралашида тўплар нисбатига кўра ЖЧдан қуруқ қолгандик. Яъни омад биздан юз ўгирганди. Бабаян билан эса тўплар нисбатига кўра плей-оффдан айрилдик. Бу сафар омад доим биз билан биргаликда юрди, аммо биз ўзимиз омаддан юз ўгирдик. Оғзимиздаги ошни олдириб қўйдик. Биргина гол уриб ЖЧга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини шундоққина қўлдан бой бердик. Эплолмадик.


Самвел Бабаяннинг МТЖдаги статистикаси:

Расмий ўйинлар (17 ўйин, 11 ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият)

2015 йил 3 сентябрь
Ўзбекистон - Яман 1:0
Гол
: Гейнрих

2015 йил 8 сентябрь
Филиппин - Ўзбекистон 1:5
Голлар
: Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов 2та, Игорь Сергеев 2та

2015 йил 8 октябрь
Баҳрайн - Ўзбекистон 0:4
Голлар
: Игорь Сергеев, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов

2015 йил 12 ноябрь
Ўзбекистон - КХДР 3:1
Голлар
: Игорь Сергеев, Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов

2015 йил 17 ноябрь
Яман - Ўзбекистон 1:3
Голлар
: Азизбек Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Станислав Андреев

2016 йил 24 март
Ўзбекистон - Филиппин 1:0
Гол
: Анзур Исмоилов

2016 йил 29 март
Ўзбекистон - Баҳрайн 1:0
Гол
: Сардор Рашидов

2016 йил 1 сентябрь
Ўзбекистон - Сурия 1:0
Гол
: Александр Гейнрих

2016 йил 6 сентябрь
Қатар - Ўзбекистон 0:1
Голлар
: Кримец

2016 йил 6 октябрь
Ўзбекистон - Эрон 0:1

2016 йил 11 октябрь
Ўзбекистон - Хитой 2:0
Голлар
: Марат Бикмаев, Отабек Шукуров

2016 йил 15 ноябрь
Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1
Гол
: Марат Бикмаев

2017 йил 23 март
Сурия - Ўзбекистон 1:0

2017 йил 28 март
Ўзбекистон - Қатар 1:0
Гол
: Одил Аҳмедов

2017 йил 12 июнь
Эрон - Ўзбекистон 2:0


2017 йил 31 август
Хитой - Ўзбекистон 1:0

2017 йил 5 сентябрь
Ўзбекистон - Жанубий Корея 0:0


Ўртоқлик ўйинлари (7 ўйин, 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият)

2016 йил 14 февраль
Ўзбекистон - Ливан 2:0
Голлар
: Элдор Шомуродов, Сервер Жепаров

2016 йил 7 июнь
Канада - Ўзбекистон 2:1
Гол
: Элдор Шомуродов

2016 йил 24 июль
Ўзбекистон - Ироқ 2:1
Голлар
: Бикмаев, Шомуродов

2016 йил 24 август
Ўзбекистон - Буркина-Фасо 1:0
Гол
: Егор Кримец

2016 йил 10 ноябрь
Ўзбекистон - Иордания 1:0
Гол
: Игорь Сергеев

2017 йил 23 январь
Ўзбекистон - Грузия 2:2
Голлар
: Элдор Шомуродов 2та

2017 йил 6 июнь
Ўзбекистон - Таиланд 2:0
Голлар
: Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Рашидов



Кимлар гол урди?
Бабаян бошқарган даврда терма жамоанинг энг яхши тўпурари Элдор Шомуродов бўлди. Шомуродов асосан голларини ўртоқлик ўйинларида киритди. "Ростов"га ўтган Шомуродов Бабаян бошқарган даврда терма жамоа сафида рақиблар дарвозасини 6 маротаба ишғол қилди.
Иккинчи ўринда Игорь Сергеев ва Сардор Рашидов турибди. Бу икки футболчи бир хил равишда 5тадан гол муаллифига айланишди. Кейинги ўринда Одил Аҳмедов турибди. Аҳмедов ҳисобида 4та гол мавжуд. Александр Гейнрих ва Марат Бикмаев эса 3тадан гол уришган. Егор Кримец ҳамда Сервер Жепаров 2 маротабадан гол уришга муваффақ бўлишган.
Отабек Шукуров, Анзур Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов, Азиз Ҳайдаров ва Станислав Андреев эса 1тадан гол киритишган.


Рейтинг: -95   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика