RU

Последние новости

23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  2 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  17 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  4 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  23 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11

Бабаян: "Навбаҳор" охиригача курашади" Новости

Бабаян: "Навбаҳор" охиригача курашади"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" 2:1 "Навбаҳор" учрашувидан сўнг, наманганликлар бош муррабийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дерби ҳар доимгидек юқори ҳароратда ўтди. 90 дақиқа майдонда кураш кечди. Биз ўтган учрашувда жуда кўп куч сарфлаган эдик ва бир нечта футболчиларимизни юқотдик. Қанот ҳимоячимиз Йўлдошев бугун бизга ёрдам бера олмади. Биз иккинчи голни уришимиз мумкин эди, лекин вазиятдан унумли фойдалана олмадик. Кейин эса хатога йўл қўйдик ва рақиб бизни жазолади. Бу футбол ва бугунги натижани энди ўзгартириб бўлмайди. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз эса бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз.


- Сўнги дақиқада нима рўй берди?

- Ўзингиз кўрдингиз сўнги дақиқада гол ўтказиб юбордик. Бу ҳужумга ўтаётган вақтимиз хатога йўл қўйдик ва рақиб ва қарши ҳужумда гол уриб кетди. Йигитлар бугун ғалаба қозонишни истаётган эди ва шу сабаб кўп ҳужум қилдик ва қарши ҳужумларда рақиб бизни жазолади.

- Ўткир Юсупов ўзини алмаштиришни сўради. У жароҳат олдими?

- Ҳа, ўйин вақти Ўткир тўпни ўзоқлаштираётган чоғида ерни тепиб юборди ва бироз ноқулайлик ҳис этди. Жиддий жароҳат эмас экан.

- "Навбаҳор"нинг бугунги мағлубиятидан сўнг чемпионликга имкониятлари анча пасайиб кетди. Жамоангизнинг чемпионликка бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бир нарсани аниқ айта оламан, "Навбаҳор" охиригача курашади.

- ОЧЛда "Навбаҳор" зўр натижа қайд этди. Бугунги ўйинга йигитларнинг кайфияти ва мотивацияси аъло даражада бўлиши керак эди. Лекин бугун бундай бўлмади. Бунга сабаб нима?

- Йигитлар ҳаракат қилишди. Барча футболчилар юз фоиз барча имкониятларини ишга солишди. Биз кўп куч йўқотдик, ўзоқ рейс ҳам бизга ноқулайлик тўғдирди. "Навбаҳор" жамоаси урган иккинчи голни ҳакамлар оффсайд ҳолати деб бекор қилишди. Ушбу қарор тўғрилигига шубҳам бор. Майли у вазиятни ҳали жавобгар инсонлар текшириб чиқишади.

- Жисмоний ҳолатнинг яхши эмаслиги ҳақида гапирдингиз. Ушбу муаммоларга асосий сабаб жисмоний тайёргарлик бўйича муррабий Алекс Бошкович жамоани тарк этгани эмасми?

- Бошкович катта профессионал. Лекин у футболчининг жисмоний ҳолатини юз фоиз ўзгартириб бера олмайди. Бу инсон организми. Бошкович жамоани оилавий сабабларга кўра тарк этди. Жисмоний ҳолат кучсизлашиб қолганда ирода кучга киради. Ирода етишмаса кўп муаммоларга дуч келиш мумкин.


Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика