БАА. Шукуровнинг голи “Шаржа”га ғалаба келтирди
21 мая 2022 21:41
Новости
БАА. Шукуровнинг голи “Шаржа”га ғалаба келтирди
БАА Премьер-лигаси 25-турида “Шаржа” ўз майдонида “Эмирейтс”ни 2:1 ҳисобида енгди.
Ғалаба голини эса 1-тайм охирида Отабек Шукуров урди. 25 ёшли ўзбекистонлик учрашувни тўлиқ ўтказди.
Қайд этиш жоиз, жамоалар баҳсни бир киши кам бўлиб якунлашди. Рақиблардан Абдулла Мусо 2-сариқни олиб, майдонни тарк этган бўлса, шаржаликлардан Шаҳин Абдулраҳмон тўғри-тўғри қизил олди.
“Шаржа” – “Эмирейтс” 2:1 (2:1, 0:0)
“Шаржа” ўйингоҳи
Голлар: Литерри 12 – 0:1, Кайо 41 – 1:1, Шукуров 44 – 2:1.
Четлатишлар: Мусо 50, Абдулраҳмон 75.
Эслатиб ўтамиз, Шукуров жорий мавсум мусобақадаги голлари сонини 4 тага етказиб олди. Жамоаси эса 54 очко тўплаган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Пешқадам "Ал Аин" ҳисобида 61 балл бор.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Комментарии