RU

Последние новости

16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  0 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  2 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  2 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  4 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди! Новости

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди!

Клуб чемпионат якунланишига бир тур қолганда мамлакат чемпионлигини нақд қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари Про Лигасида "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси чемпионга айланди. Азизжон Ғаниев ҳаракат қилаётган жамоа 25-тур доирасида "Банни Яс" устидан драматик тарзда ғалаба қозонди ва чемпионат якунланишига бир тур қолганда бош совринни нақд қилди. Жуда муҳим учрашувнинг 61-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан "Шабаб Ал-Аҳли" ўзини йўқотиб қўймади. 70-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Азизжон Ғаниев жуда кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди ва жамоасини ўйинга қайтарди. Ўйиннинг 74-дақиқасида эса "Шабаб Ал-Аҳли" якунда ғалаба келтирган тўпни киритди. 

Шу тариқа, чемпионат якунланишига бир тур қолганда "Шабаб Ал-Аҳли" иккинчи ва учинчи ўринда турган "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"дан уч очко олдинлаб кетди. Чемпионат якунида очколар тенг келиб қолган тақдирда бош ўлчов сифатида икки жамоанинг ўзаро ўйинига қаралади. "Шабаб Ал-Аҳли" эса икки тақибчиси билан ўзаро ўйинларда устунликка эга. "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"га қарши чемпионат доирасидаги ўйинларда "Шабаб Ал-Аҳли" мағлуб бўлмаган. Аксинча, иккала жамоани ҳам бир мартадан мағлуб қилган ва бир мартадан дуранг ўйнаган. Бу эса тақибчилар сўнгги турда "Шабаб Ал-Аҳли" билан очколарини тенглаштирган тақдирда ҳам жудвалда пастроқда жойлашишларини англатади. Хуллас, Азизжон Ғаниев – БАА чемпиони!


"Банни Яс" – "Ал-Аҳли" 1:2

Голлар: Саша Ивкович 62', Азизжон Ғаниев 70', Яхё Ал Гассани 74'

Азизжон Ғаниевнинг голини телеграмда томоша қилинг

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика