Азиз Тўхтамуродов: "Мен "СА"га қандай келганман?"
31 дек 2014 20:33
Новости
Азиз Тўхтамуродов: "Мен "СА"га қандай келганман?"
Янги 2015 йил кириб келишига ҳам саноқли соатлар қолмоқда.
Байрам туҳфаси сифатида сайтимиз ўқувчиларига янги лойиҳани тақдим этамиз. Лойиҳа Мен САга қандай келганман? деб номланади ва унда сайт ижодкорларининг қандай қилиб championat.asiaга келишгани ҳақида сўз боради.
2014 йил, 27 январь.
Кечки пайт одатдагидек дарс қилиш учун компьютер қаршисига ўтирдим. Интернетга кирдим. Йўл-йўлакай сўнгги футбол янгилиликларини билиш учун "СА"га ҳам кирдим.
Хабарлар лентаси орасида янги очилаётган спорт сайтига ходимларни қабул қилиш ҳақидаги эълонга кўзим тушиб қолди. Қизиқиб ўша хабарга кирдим. Ҳар эҳтимолга қарши хабар ичида ёзиб қўйилган телефон рақамни сақлаб қўйдим. Кейин ўйладим: мен талаба бўлсам... Уларга эса кун бўйи ишлайдиган ходим зарур. Йўқ, менимча, менинг вариантим тўғри келмайди. Шу сабабли қўнғироқ қилишга хижолат бўлдим. Ҳа майли, рақам тураверсин-чи...
28 январь.
Одатдагидек эрталаб уйғонишим билан "WhatsApp"га кирдим. Алоқалар бўлимига кирсам яна бир рақам қўшилиб қолибди. Ҳа, кеча сақлаб қўйган эдим-ку... Яхшилаб қарасам Нодирхўжа Юлдашевнинг фарзандлари билан тушган расми турибди. Контактга кириб кўрдим. Онлайн. Таваккал ёза бошладим. Уларга ўзимнинг талаба эканлигимни, ўқиш йўналишим эса журналистика соҳаси эмаслигини айтдим. Улар бу катта аҳамиятга эга эмаслигини айтиб, қайси манзилда қандай вақтда суҳбат бўлишини айтиб ўтдилар. "CА" таҳририяти ўқишимдан узоқда эмас экан. Кечки пайт сайт офисига борадиган бўлдим.
Кечки пайт. Ўқишдан чиқдим. Яна ўша рақамга қўнғироқ қилдим. Аввалига манзилни аниқ тушунмадим. Ўзим тушунганим бўйича таҳририят ёнидаги бино олдига бордим. Атрофга қарайман: "Бу ерда таҳририятга ўхшаган ҳеч қандай бино кўринмаяпти. Яна қўнғироқ қилиб, аниғини сўрасаммикин? Аммо ҳадеб қўнғироқ қилавериш ҳам ноқулай. Шунда бир зум калламда балки ортга қайтиб кетсаммикин деган фикр келган. Йўқ, яна битта қўнғироқ ва манзилнинг аниғини топиб оламан. Айнан шундан кейин бир бинонинг ичидан сайт ходимларидан бири Омонжон Тўхтамирзаев чиқиб келди. У мени сайт офисига бошлаб кирди...
Ниҳоят, "CA" офисидаман. Сайт ходимлари ишлаб ўтиришибди. Ҳаяжондаман. Ҳаяжонланганимдан ходимлар билан саломлашиш хаёлга ҳам келмабди. Кутилганидек, сайт раҳбари Нодир ака билан суҳбатлашдим. Сўнгра olamsport.com сайти раҳбари Камолиддин Алимов кириб келдилар. Улар аввал синовдан ўтишим зарурлигини, шундан сўнг ишга қабул қилинишим мумкинлигини айтиб ўтдилар. Эртасига яна таҳририятга келишимни, бир кундан кейин бўлиб ўтиши кутилаётган "Сочи-2014"га тайёргарлик кўраётган спортчиларимизни кузатиш тадбирига мени ҳам ўзлари билан олиб кетишларини айтишди. Ҳа, айтганча, мени championat.asia сайтига эмас, ўша пайтда янги очилган olamsport.com сайтига синовдаги ходим сифатида ишга олишган. Мен эса албатта бундан жуда ҳам хурсанд эдим... Бир ойлик синовдан сўнг эса olamsport.comда тажриба тўплаб "CA" ходимига айланганман".

Комментарии