RU

Последние новости

13:59"Реал" ТВ ЧЛ 1/8 финали ҳақида: "Атлетико" - ВАР ишга тушганидан кейин ҳакамлар энг кўп ёрдам бераётган жамоа"  5 13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  2 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  3 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  8 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  25 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  16 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  8 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  9 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  15 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3 07:29АПЛ. 26-турнинг илк баҳсида йирик ҳисоб қайд этилди  1 01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  15

Азиз Тўхтабоев: "Мақсад битта – ғалаба" Новости

Азиз Тўхтабоев: "Мақсад битта – ғалаба"

Олий лига 21-турида “Машьал” жамоаси устидан ғалаба қозонган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари навбатдаги тур ўйинини ўтказиш учун Бухоро шаҳри томон йўлга отланишди.

Биз жамоа сардори Азиз Тўхтабоевни суҳбатга тортдик.

- Азизбек ғалаба муборак!
- Раҳмат. Ўйингоҳга келган мухлисларга қувонч бахш этганимиздан хурсандмиз.

-Жамоадаги муҳит ҳақида билишни истардик.

- Жамоадаги муҳит аъло даражада десам муболаға бўлмайди. Ҳамма бир-бири билан ахил. Мураббийларимиз барчага бирдек муносабатда. Асосийси бизга раҳбарият яратиб бераётган шароитга муносиб жавоб бериб, мухлисларни хурсанд қилиш.

- Навбатдаги турни сафарда “Бухоро” жамоасига қарши ўтказиш учун сафарга отланяпсизлар. Жамоа олдига Қандай мақсад қўйилган?

- Мақсад битта – ғалаба! Бухородаги ўйин биз учун жуда мухим. Биз албатта мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз.

-Бухороликлар 2-даврада ўз майдонларида “Насаф”дан, сафарда “Олмалиқ” дан очко олишга муваффақ булишди.

- Нима демоқчи эканлигингизни тушундим. “Бухоро”ни етакчи жамоалардан очко олгани бизни чўчитмайди. Бу футбол ҳар нарса бўлиши мумкин. Айтишадику майдон текис-тўп юмалоқ. Биз ўз ўйинимизни намоийш қилсак, барчаси ўз қўлимизда бўлади. Қўқонлик мухлисларимиз биздан фақат ғалаба кутишаётганларини ҳис қилиб турибмиз.

- Сиз жамоада сардорсиз, лекин баъзи ўйинларда захирадан майдонга тушмоқдасиз.

- Майдонга кимни туширишни мураббийлар ҳал қилишади. Мен мураббийнинг қарорини ҳурмат қиламан. Асосийси натижа. Менга баъзи ўйинларда захирадан тушиб ўйинни кучайтириш вазифаси берилмоқда. Ҳар қандай ҳолатда жамоамга ёрдам бериш учун тайёр тураман.

Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика