RU

Последние новости

17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  10 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  7

Азиз Ибрагимов юртимизга қайтмоқда Новости

Азиз Ибрагимов юртимизга қайтмоқда

Хориждаги легионеримиз келгуси фаолиятини яна миллий чемпионатимизда давом эттирадиган кўринади.
2006 йили "Машъал"даги мазмунли ўйини орқали Словакиянинг "Слован" клуби эътиборига тушган футболчи 20 ёшидаёқ Европага йўл олганди. Братислава клубида Азиз йўқолиб қолмади ва у ердаги икки йиллик фаолияти мобайнида 52 учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасига 10 бор йўл топа билди. Сўнгра Ибрагимов жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва 2008 йили тақдирини Чехиянинг "Богемианс-1905" клуби билан боғлади. Бу клубда ҳамюртимиз уч йил ўйнади ва жами 45та ўйинда иштирок этди. Ўз ҳисобига эса 1та гол ёздириб қўйди.

Кейинчалик футболчи ўзини Хитой супер лигасида ҳам синаб кўришга қарор қилиб, "Циндао Жонун" вариантини танлади.

Охирги йилларда эса Азиз Ибрагимов Чехиянинг "Богемианс" клубида ўйнаб келаётганди.

Маълумотларга кўра футболчи эндиликда фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиришга қарор қилган. 27 ёшли ўйинчи "Андижон" клуби билан музокара ўтказган. Унга кўра, Ибрагимов эртага Тошкентга учиб келади. Шанба куни эса "Андижон" қароргоҳига ташриф буюриб, клуб билан яқиндан танишади ва машғулотларга қўшилади.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика