RU

Последние новости

21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  4 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  9 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  25 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  27 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1

Азиз Ҳайдаров: “Мухлислар ишончини оқлаймиз” Новости

Азиз Ҳайдаров: “Мухлислар ишончини оқлаймиз”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров Ўзбекистон футбол Федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида 12 ноябрь куни бўлиб ўтадиган КХДРга қарши ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

  • “Миллий терма жамоага йиғинга ким қандай кайфиятда келганидан қатъий назар унгача бўлган барча нарсани унутамиз ва фақат бўлажак ўйин ҳақида ўйлаймиз”, — дея сўз бошлади 30 ёшли ярим ҳимоячи.

    “Ўйлашимча, йигитлар яхши спорт формасида. Жамоадаги кўпчилик учун мавсум нихоялаб бораётгани ва уларнинг жисмоний кўрсатгичлари бироз пасайганини ҳисобга олган ҳолда мураббийлар штаби иш олиб боряпти. Ўйингача ҳамма тайёр ҳолатга келади, деб ўйлайман. Ундан ташқари футболчилар билан психологик тайёргарлик ишлари йўлга қўйилган. Чунки олдинда жуда муҳим ўйин кутяпти. Бу ўйиннинг қанчалик аҳамиятга эга эканини жамоадаги барча яхши тушуниб турибди. Бўлажак ўйинларни ўз фойдамизга ҳал қилиш учун бутун диққат эътиборимизни уларга қаратишимиз керак. Ҳеч кимда футболдан ташқари ҳеч қандай ортиқча ҳаёллар, ўй-фикрлар бўлмаслиги лозим”, — дея сўзида давом этди миллий терма жамоа сафида 71 бора майдонга тушган футболчи.  

    Жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичи доирасидаги дастлабки ўйинда КХДР майдонида учралган мағлубият ҳақида эслар экан, Азиз, жумладан шундай деди:

    “Дастлабки ўйинда бир қанча кутилмаган ҳолатларга дуч келдик. Биринчи навбатда бу — майдон. Чунки сунъий қопламали майдонда ўйнашини билганидан кейин футболчиларнинг иштиёқига бу нарса салбий таъсир ўтказмай қолмайди. Иккинчидан улар ўз мухлислари кўз ўйингида, уларнинг қўллаб-қувватлашларинидан қўшимча куч олган ҳолда ўйнашди”.

    Жавоб учрашувида эса у Ўзбекистон уч очкони қўлга кирита олиши ва мухлислар ишончини оқлашига ишонч билдирди.

    “Бу сафар эса энди биз ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Бу ўйинда майдонга рақибдан аввалги мағлубият учун ўч олиш учун эмас, балки, рақиб жамоасини мағлуб этиб, ўзимизга жуда керакли уч очкони қўлга киритиш учун тушамиз. Ортиқча эҳтиросга берилиб эмас, ақл билан ўйин кўрсатамиз. Мухлисларимиз бизга ишонишади. Ўйлайманки, мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлади ва ўйинни ғалаба билан якунлаймиз”.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика