Азизжон Ғаниев легионерга айланди
02 фев 2020 13:14
Новости
Азизжон Ғаниев легионерга айланди
Қаршининг "Насаф" клуби ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев фаолиятини БАА клубида давом эттиради.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ғаниев Дубай шаҳрининг "Шабаб Ал Аҳли" клубига кўчиб ўтди. "Насаф" ушбу трансфер орқали тахминан 5 миллиард сўм ишлаб олгани айтилмоқда.
"Шабаб Ал Аҳли" клуби ОЧЛ-2020да "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган. 10 февраль куни ушбу жамоа Тошкентда меҳмон бўлади. ОЧЛ гуруҳ босқичига футболчиларни дастлабки ўйин бўлишига 7 кун қолганида рўйхатдан ўтказиш мумкин.
"Шабаб Ал Аҳли"да айни пайтда аргентиналик Родолфо Аррубарена бош мураббий бўлиб ишлмоқда. Клуб 14та турдан сўнг БАА чемпионатида 35 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Клуб бугун, 2 февраль куни сафарда "Ал Фужайра"га қарши ўйнайди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии