RU

Последние новости

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  24 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  22 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси Новости

Азиз Асимов 4 та, Вадим Агишев 6 та ўйинга четлаштирилди — Ҳакамлар қўмитаси

2023 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги ҳакамлар ҳаракатлари кўриб чиқилди.

"СУРХОН" – "АНДИЖОН" (Coca Cola Суперлигаси, 2-тур)

2023 йил 11 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 2-тури доирасидаги "Сурхон" – "Андижон" учрашуви биринчи ёрдамчи ҳакам Маҳмуд Турдиев, VAR ҳакам Азиз Асимов ва AVAR ҳаками Алишер Усмонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан биринчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Маҳмуд Турдиевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азиз Асимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида бош ҳакам сифатида 4 та, VAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);

Алишер Усмоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида ёрдамчи ҳакам сифатида 4 та, AVAR ҳаками сифатида 8 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатгани учун);


"ТУРОН" – "БУХОРО" (U-21, 1-тур)

2023 йил 6 март куни U-21 чемпионати 1-тури доирасидаги "Турон" – "Бухоро" учрашувининг бош ҳаками Акмал Раҳимов, иккинчи ёрдамчи ҳакам Азизбек Исаков ва захира ҳаками Шаҳбоз Ваҳобжонов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам ва иккинчи ёрдамчи ҳакам қониқарли, захира ҳаками эса қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Акмал Раҳимовга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Азизбек Исаковга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 1-бандига асосан огоҳлантириш интизом чораси қўлланилсин;

Шаҳбоз Ваҳобжоновга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 3-бандига асосан 3 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;


"ПАХТАКОР" – "НАВБАҲОР" (Coca Cola Суперлигаси, 3-тур)

2023 йил 13 март куни Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 3-тури доирасидаги "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашуви бош ҳаками Вадим Агишев, VAR ҳаками Фирдавс Норсафаров ва AVAR ҳаками Бахтиёрхўжа Шавкатов учрашув давомида йўл қўйган хатолари учун назоратчи томонидан бош ҳакам, VAR ва AVAR ҳакамлари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилишган.

Ҳакамлар қўмитаси қарорига кўра:

Вадим Агишевга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 4-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида 6 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин;

Фирдавс Норсафаровга нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун);

Бахтиёрхўжа Шавкатовга нисбатан нисбатан Ҳакамлик интизом кодексининг 2.3 бўлими 7-бандига асосан Coca Cola Суперлигасида VAR ҳаками сифатида 4 тур учрашувларидан четлаштириш интизом чораси қўлланилсин (учрашув натижасига таъсир кўрсатмагани учун).

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика