RU

Последние новости

11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7

Азиз Ашуров: “Мақсадимиз олий лига чиқиш” Новости

Азиз Ашуров: “Мақсадимиз олий лига чиқиш”

Дарвозабон ярим жамоа. “Қўқон-1912”нинг асосий фигураларидан бири Азиз Ашуровдан бу йил мухлисларнинг умиди катта.
Жамоанинг тайёргарлиги ва ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида билиш учун Ашуровга мурожаат қилдик.

- Бу йил янги мавсумга тайёргарликни ҳар қачонгидан ҳам эртароқ бошладик. Чунки клуб олдига раҳбарият томонидан бу йил кучлилар сафига чиқиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун биз футбочилар бир ёқадан бош чиқариб машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Йиғин юқори савияда ташкил этилмоқда. Қўқонда шуғулланишдан ташқари, Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2014” турнирида иштирок этдик. Қолаверса Тошкентда йиғин ўтказиш билан бирга ПФЛ Кубогида илк бор қатнашдик. Қайд этган натижамиз чакки бўлмади. Машғулотларда барча бор кучини бериб ишламоқда. Раҳбарият томонидан эътибор жуда яхши. Барча шароитлар имкон қадар яратиб берилмоқда. Биз ҳам ўз навбатида бунга вазифани бажарган холда ижобий маънода жавоб бермоқчимиз.

- Тўғри, бу йил таркибимизда айтарли ўзгариш қилинмади. Чунки мураббийлар шундай қарорга келишди. Менимча ҳам бу тўғри қарор бўлди. Чунки ҳозирги таркибимиз билан ўтган йили 3-ўринни қўлга киритгандик. Лекин қишки йиғин бўлмаганди. Чемпионат бошланишига яқин тўпланганди. Бу йил эса тамоман бошқача тайёргарлик билан кириб келмоқдамиз. Катта пуллар эвазига четдан ўйинчи олиб келишдан кўра, маҳаллий футболчиларни олиб қолингани яхши бўлди назаримда. Айни пайтдаги таркиб ҳам чакки эмас. Тўхтабоев, Узоқбоев, Критинин, Юлдашев, Бакланов каби илгари олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлган ўйинчилар билан бир қаторда иқтидорли ёшлар ҳам бор. Умид қиламанки ҳозирги таркибимиз билан ҳам олдимизга қўйилган вазифани бажара оламиз ва бу билан қўқонлик ашаддий ишқибозларга хурсандчилик улашамиз.

- Олий лигага чиқиш йўлида бизга “Шўртан” билан “Оқ-тепа” рақобатчилик қилиш мумкин. Ғузорликларнинг ўйинини ҳозирча кўрганим йўқ. Лекин матбуот орқали бу жамоадаги бўлаётган ўзгаришлар билан танишиб турибман. “Оқ-тепа” ҳам бу йил ўз олдига жиддий вазифа қўяётганини эшитдим. Ундан ташқари “NBU-Осиё”дан жиддий қаршилик кутиш мумкин. Бу жамоа ҳар доим яхши ўйин кўрсатиб келган. Бу йил ҳам таркибида олий лиганинг етакчи ўйинчилари бор.   

Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика